RU

Последние новости

03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  22 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  554 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  17 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  42 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

Яхши ҳамки ўйинни Михаил Ан ва Владимир Фёдоров кўрмадилар... Новости

Яхши ҳамки ўйинни Михаил Ан ва Владимир Фёдоров кўрмадилар...

Ўйиндан аввал "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари 1979 йил авиа ҳалокатга учраган футболчилар хотирасига бир дақиқалик сукут сақладилар.

Бошқа ўйинларга қараганда стадионга томошабинлар нисбатан кўп келди. Бугунда 5000 мухлис Тошкент шаҳри учун яхши кўрсаткичга айланиб улгургани ачинарли ҳол.

Кечаги ўйинда "Пахтакор" шубҳасиз фаворит саналарди. "Бунёдкор" эса бу ўйинда имкон қадар мағлубиятга учрамасдан жавоб ўйинига яхши натижа билан етиб боришни режа қилди. "Қизилқум" билан ўйиндаги хатоларига қарамай Лушан Дилшод Жўраевни майдонга туширди. "Пахтакор"нинг тажрибали футболчиларига қарши эса Хайрулла Каримов ва ёш Рустам Ашурматовни "қўйди". Четдан қараганда бу таркиб билан "Пахтакор" ғалаба қозонишини айтиш мумкин эди. Лекин футболда ҳар доим ҳам тажриба ўз сўзини айтмайди.

"Пахтакор"дан фарқли равишда Хайрулла Каримов ва Акмал Шораҳмедов жамоасини рухлантира олди. "Пахтакор"да айнан мана шу нарса йўқ, жамоада яхши футболчилар тўплангани билан ўйин руҳиятини ўз қўлига ола биладиган "лидер" йўқ. 

Ҳасанов ва Григорян мавсумни туппа-тузук ўтказиб турган Акбар Исматуллаевни захирада қолдиришди. "Пахтакор"нинг одати, агар жамоанинг ўйини чиқмаса биринчи бўлиб фақат Шерзод Каримов майдондан чиқишга мажбур, худдики Каримовни ўрнига захирадан Месси тушади-ю, ўйинни ўзгартириб юборади, худдики Каримов жамоанинг энг ортиқча ўйинчиси-ю, у чиқиб кетса жамоа зўр ўйнашни бошлайди. Станислав Андреев эса жамоанинг Хависи, 36 ёшга тўлгандагина захирага ўтириши мумкин. Аслида "Пахтакор"да 27га тўлиб ҳам ўйнашда давом этаётган ва бирон маротаба хорижга чиқмаган футболчи, бу "Пахтакор" савиясидаги ўйинчи эмас.




Биринчи гол қарши ҳужумдан киритилди. Мерзляков ўз постини тарк этганидан фойдаланган Шомуродов ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Воқеа жойига етиб келган Даврон Ҳошимовдан ҳам ўтган Элдор Мерзяков ва Ҳошимовнинг ёнгинасидан Достон Ҳамдамовга пас берди ва гол. "Пахтакор" ҳисобни тенглаштирган вазиятда пала-партишлик юзага келди. Дарвоза ичи ва ташқарисидаги "толпа"дан кейин тўп охир-оқибат Зухуров дарвозаси тўридан ўрин олди. 




Иккинчи голда ҳам "Пахтакор" ҳимояси жиддий хатога йўл қўйди. Сато индивидуал маҳорати эвазига тўпни Зуагига етказиб берди. Тунислик футболчи дарвозага қандай зарба бериш борасида шу куни "Пахтакор"ни 4та ярим ҳимоячисига дарс берди. У шунчаки бор кучи билан тўпни тепмади, оҳистагина устун томонни пойлади, устунга теккан тўп қайтишда тўғри Ўринбоевга келиб тушди, 1:2.

Шундан кейин ҳам "Пахтакор"нинг кўзи очилмади. На Кахи Махарадзе, на Станислав Андреев жамоасини руҳлантирмади. Аксинча, Хайрулла Каримов кечаги ўйинда майдонни тўлиқ назорат қилди. Футболчи деган мана шундай жангчи бўлиши керак. 

Иккинчи бўлимда "Пахтакор" футболчилари Абдусаттор Раҳимовнинг ўрнига Мурод Зухуровни "Шўртан" билан баҳсга тайёрлаб бердилар. Мантиқсиз тўп тепишлар-у ва "тегиб қолса гол" шиори остида жарима майдончаси ичига тўпни етказиб беришлар. Буларнинг барчаси Зухуров учун тайёр озуқа бўлди. 




Бу ерда Ражабов ортиқча қийинчиликка дуч келмади. "Пахтакор" ҳимоячилари ҳуддики уни шунчаки кузатиб турдилар


"Пахтакор" Андреев ва Махарадзе ёрдамида ҳисобни тенглаштирди. Бу футболчиларнинг ўйин давомида қилган энг фойдали иши шу бўлди. Лекин бу ҳам "Бунёдкор"ни тўхтата олмади. Лушан иккинчи бўлимнинг 72 ва 73 - дақиқаларда иккита ўзгариш қилди. Комилов ва Ражабов Ўринбоев ҳамда Ашурматов ўрнига майдонга тушдилар. "Пахтакор" эса Андреев олиниши керак бўлган жойда Каримовни захирага ўтказди. Иккинчи ҳужумчини эса 70-дақиқага келиб ўйнаб турган Козак туширди. Бу вазиятда Лушанга омад кулиб  боқди. АНВАР РАЖАБОВ "Пахтакор"нинг уч ҳимоячиси атрофида тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, Лобанов бир амаллаб ўйиндаги илк қайтаришини амалга оширди, аммо қайтган тўпни Комилов кучли зарба билан ҳисобни 3:2 кўринишга олиб келди.

Яхши ҳамки, ўйинни Михаил Ан ва Владимир Фёдоров кўрмадилар...




Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Мурод Зухуров ("Бунёдкор")




Мақолани шу сурат билан тугатишни маъқул кўрдим. Кеча ўйинда олган суратларим ичида энг яхшиси. Бир йил аввал айтишиб қолган Жўраев ва Лушан бугун яна бирга ва улар жамоа манфаати йўлида бирлаша олдилар!


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика