RU

Последние новости

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  2 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  0 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  5 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  1 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  5 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

“Яшнобод” мавсумни ғалаба билан бошлади (тўлиқ шарҳ) Новости

“Яшнобод” мавсумни ғалаба билан бошлади (тўлиқ шарҳ)

Футбол бўйича Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати Про-лигаси дебютанти “Яшнобод” жамоаси “В” гуруҳида баҳсларга киришди.

Мусобақанинг Шарқий минтақасида ғолиблик учун курашга бел боғлаган пойтахтликлар дастлабки турда Андижоннинг “Андижон-2” жамоасини қабул қилди.

Учрашув тафсилотлари ҳақида қисқача тўхталсак, ўйин тенг курашлар остида бошланди. Айниқса, дастлабки дақиқалардан мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишга интилишди. Мухлислар 5-дақиқадаёқ голга гувоҳ бўлишлари мумкин эди. Мезбонлар сардори Шокир Бекназаров жамоадоши Рустамхон Азимовни тўп билан қулай вазиятга олиб чиқди. Аммо ёш ҳужумчига якуний нуқтани қўйишда тажриба етишмади. Андижонликлар ҳимоя чизиғининг вазиятни тўғри баҳолай олишгани эвазига кўплаб хавфли ҳужумлар бартараф этилди.


17-дақиқада меҳмонлар вакили Изатилла Абдулҳақов рақиб ҳимоячиларининг суст ҳаракатидан унумли фойдаланиб, даврозабонни қийинчиликсиз доғда қолдирди ва ҳисобни очди.

Шундан сўнг, яшнободликлар катта куч билан олдинга ташланишди. Кетма-кет ҳужумлар уюштирилганига қарамай, хатти-ҳаракатлари самарасиз якунланаверди. Якунда бу андижонликларнинг хато қилишларига мажбур этди. 33-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Аббос Саидкаримов боши билан дарвозага йўллаб, ўртадаги мувозанатни тенглаштирди — 1:1.


Танаффусдан сўнг, мезбонлар бош мураббий Азизжон Файзиев таркибда бир йўла учта ўзгаришни амалга оширди. Бу “Яшнобод” жамоаси ўйинига мазмун олиб кириш билан биргаликда ҳужумларнинг хавфли кўринишга олиб келди. 56-дақиқада Руслан Веклич меҳмонлар жарима майдончасига ёриб кирди ва ҳимоячи сўнгги чора сифатида уни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Аммо белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишда тажрибали Аббос Омонов мўлжалда адашди. Бу мезбонлар ўйинига салбий таъсир кўрсатмади. Аксинча орадан уч дақиқа ўтгач, иккинчи бўлимда майдонга тушган Муҳаммад Комилов меҳмонлар дарвозасини 20 метрлар чамаси узоқликдан аниқ ишғол этиб, яшнободликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида тиниб-тинчимас Аббос Омонов барибир ўз мақсадига эришди. Рақиб жарима майдончаси ичида бирин-кетин ҳимоячиларни алдаб ўтиб, даврозабонни доғда қолдирди ва ҳисобдаги фарқни оширди — 3:1.


Кўпчилик мухлислар ўйин шу ҳисобда якунланишини тахмин қилаётган бир маҳалда мезбонлар ҳимоячиси Жаҳонгир Ҳалимов ўз жарима майдончаси яқинида рақиб футболчисини чалиб йиқитди. Жарима тўпини чиройли тарзда ижро этган Озодбек Комилов ҳисобдаги фарқни қисқаритиришга муваффақ бўлди — 3:2.

Шундай қилиб, чемпионатнинг илк учрашувини яшнободликлар ғалаба билан бошлашди. Тақвимга кўра, иккинчи турда “Яшнобод” футболчилари сафарда “Бунёдкор-2” вакилларига қарши ўтказишади. Ўйин 16 апрель куни бўлиб ўтади.



ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
ПРО лига, “В” гуруҳи.
Шарқий минтақа, 1-тур, 2019 йил 11 апрель (пайшанба)
“ЯШНОБОД” (Тошкент) — “АНДИЖОН-2” (Андижон) — 3:2 (1:1).
Тошкент. “Яккасарой” спорт мажмуаси. 86 томошабин.
Ҳакамлар
: Фаррух Янсупов, Ислом Азимов, Рустам Тоғаев, Акобир Шукруллаев (барчаси — Тошкент).
Назоратчи: Н. Рўзимов.
Комиссар: З. Акрамхонов.
Голлар: Иззатилла Абдулҳақов, 17 (0:1). Аббос Саидкаримов, 33 (1:1). Муҳаммад Комилов, 59 (2:1). Аббос Омонов, 83 (3:1). Озодбек Комилов, 90+2 (3:2).
Амалга оширилмаган пенальти: Аббос Омонов (56).
“ЯШНОБОД”: 35. Абдукарим Мухамедов, 2. Юсуф Алиев, 3. Ислом Исмоилов, 4. Расул Рахимбердиев (14. Жахонгир Ҳалимов, 86), 5. Аббос Саидкаримов (18. Аббос Омонов, 46), 6. Шокир Бекназаров, 9. Рустамхон Азимов , 10. Жўрабек Эргашев (37. Руслан Веклич, 46), 11. Муҳаммад Лазиз Омоналиев (19. Азимжон Мирзаев, 76), 22. Амирбек Файзиев, 23. Улуғбек Жўраев (25. Муҳаммад Комилов, 46).
“АНДИЖОН-2”: 12. Анвар Назиров, 4. Муҳаммали Турсунов, 6. Иззатбек Алиназаров, 7. Озодбек Комилов, 8. Саидбек Мирсултонов, 10. Озодбек Қаххаров, 11. Самандар Абдураҳимов, 14. Хожиакбар Мўминов, 17. Иззаттилла Абдулхақов(9. Муҳаммад Умаров, 75), 23. Хикматилла Неъматуллаев, 24. Сардор Рўзимбеков.
Захирадагилар: 13. Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, 2. Қуддузбек Ғуломов, 5. Ислом Маматказин, 18. Фарҳод Болтабоев, 22. Ахмадуллох Муқимжонов, 25. Исломиддин Мўйдинов.
Огоҳлантиришлар: Жўрабек Эргашев (18), Шокир Бекназаров (44), Муҳаммад Комилов (60), Азимжон Мирзаев (81), Жаҳонгир Ҳалимов (91).


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика