RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  1 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

"Яқин вақтларда БАА, Саудия Арабистони ва Қатарда ўйинчиларимизнинг пайдо бўлиши даргумон". Алишер Никимбаев билан интервью (2-қисм) Новости

"Яқин вақтларда БАА, Саудия Арабистони ва Қатарда ўйинчиларимизнинг пайдо бўлиши даргумон". Алишер Никимбаев билан интервью (2-қисм)

Яқинда сайтимиз учун Алишер Никимбаев билан интервьюнинг биринчи қисмини чоп этган эдик.

→ 1-қисм


Эндиликда суҳбатнинг иккинчи қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз. У футзал бўйича жаҳон чемпионати, ОФК ва Чемпионлар лигаси ҳақида бўлади.


- ОФК шафелигидаги учинчи клублар мусобақаси ҳақида нима дея оласиз? Ва унда Ўзбекистон учун нечта ўрин бўлади?

- ОФК Чемпионлар лигаси ўз номи билан қолади, аммо иккинчи турнир бўлади деган гаплар бор. Асосий мусобақа Элит лига ёки Суперлига бўлади, номи ҳозирча номаълум. Унда 24 клуб иштирок этади, Ўзбекистон эса ушбу турнирда атиги битта ўрин олади. Яна бир жамоамиз эса Чемпионлар лигасида тўғридан-тўғри ўрин олади, шундай экан Ўзбекистон бу янгиликлардан кўп нарса йўқотади. Шу билан бирга, ҳозирда Чемпионлар лигасида иштирок этаётган кўплаб клублар ОФК кубогида иштирок этишга мажбур бўлади. Ўзбекистон эса у ерда бўлмайди, у ерда Чемпионлар лигаси саралашидан ўта олмаганлар ўйнайди.

Осиё турнирларида иштирок этадиган клублар сони эса ўзгармайди, аммо улар иккита эмас, учта мусобақада ўйнашади. Бундан ташқари, Саудия Арабистони ва Қатар кабиларда тўртта ўрин сақланиб қолади, Ўзбекистон кабилар учун эса тўрт ўрин иккитага ўзгаради. Шунингдек рейтингда тўртинчи ўриндан бешинчига тушганимизни ҳам ҳисобга олиш керак. Аммо, биз барибир тўртинчи ўринда яхши ўйнаганимиз учун жойлашмагандик, ОФК шунчаки балларни хато ҳисоблаган. У ерда баллар ҳар бир турнир бўйича ҳисобланадиган тизим бўлганди. Шу сабаб Ўзбекистон ва масалан Иордания ва Филиппин Чемпионлар лигаси ва ОФК кубогида фақатгина Чемпионлар лигасида ўйнаган Саудия Арабистони ва Қатардан кўра кўпроқ очко йиғиши мумкин эди.

- Осиёда фэйр-плей қандай ишлайди?

- Ҳеч қандай, у шунчаки йўқ. Агар у бўлганида, текширувдан ҳеч ким ўтолмаган бўларди. Балки Япония ва Австралия клублари буни қила олар - сабаби уларда лига ишлаши бўйича ўзгача модель бор. Қолган барча клублар ишлаганидан кўп сарфлашади. Ҳудди биздагидек. Масалан, Ўзбекистондаги энг катта мухлислар базасига эга "Навбаҳор"ни олсак. Ҳатто у ҳам "нолга" чиқа олмайди, сабаби чипталардан етарли даражада ишлай олмайди. Бу нафақат Ўзбекистонга, балки Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатларга тегишли. Агар Осиёда молиявий фэйр-плей ўрнатилса, бу ерга шунчаки ҳеч бир таниқли футболчи келмайди. Ҳозирда Осиёга келишмоқда (албатта, асосан Яқин Шарқ мамлакатларидан), сабаби келаси мавсумдан легионерларга лимит бекор қилинади.

- Легионерлар лимитини бекор қилишга қандай қарайсиз?

- Мен энг яхши ўйинчилар рақобат шароитида ўсади деб ҳисоблайман. Саудия Арабистонида юлдузлар келгунига қадар яхши ўйинчилар пайдо бўлди, бунинг катта сабаби лимит бекор қилинганидадир. Эндиликда бизнинг ўйинчилар ҳам бошқа Осиё чемпионатларида камроқ бўлади деб ўйлайман, сабаби осиёликлар учун кафолатланган қўшимча ўрин бўлмайди. Агар осиёликни олишга эҳтиёж бўлмаса ва европалик ёки Жанубий Америкадан ўйинчи олиш мумкин бўлса, унда масалан Қатар клубига ўзбек футболчиси нега керак? Яқин вақтларда БАА, Саудия Арабистони ва Қатарда ўйинчиларимизнинг пайдо бўлиши даргумон. Бу фақатгина Шомуродов ёки Машарипов даражасидаги футболчи бўлмаса.

- Ўзбекистоннинг футзал бўйича Жаҳон кубогини қабул қилиш ҳуқуқини олиши қандай бўлди? 2012 йилда бўлганидек, Ўзбекистонда 20 ёшгача бўлган футбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи олиб қўйилиши такрорланмайдими?

- Ундай бўлмайди деб ўйлайман. Биринчидан, олдинги хатолар тузатилди деб умид қиламан. Иккинчидан, футзал бўйича Жаҳон кубогидаги талаблар унчалик қийин эмас. Бизга ФИФА шафелигидаги футбол бўйича турнирларни ўтказиш учун машғулот майдонлари ва стадионлар етишмайди. Футзал билан бирмунча осонроқ: қўпол қилиб айтганда, барча жамоаларни битта залга йиғиш мумкин. Албатта, мен бироз бўрттириб юбордим, аммо моҳияти тушунарли деб ўйлайман.

Биз катта турнирларни қабул қилиб бўлганлигимиз фактини ҳам ҳисобга олиш керак. Ҳа, ОФК шагелиги остида, аммо барибир. Бу бизга қўл келиши керак: инсонлар тажриба олишди, озми-кўпми инглиз тилини билишади. Аммо, шу билан бирга, умуман Ўзбекистон бир неча Осиё турнирларини ўтказди ва ФИФА турнирини ҳам бемалол ўтказади деб ўйлаш керакмас. Жаҳон чемпионати ва Осиё кубогидаги ишда ташкилотчилик нуқтаи назаридан катта фарқ бор. Жаҳон кубогида ишлаган ва ҳозирда Осиё Кубоги ижроия қўмитасида ишлаётган инсоннинг сўзларига ишонинг. Ҳатто футзал бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиш Осиё турниридан кўра қийинроқ. Бу осон бўлмаслигига тайёр бўлиш керак. Бу мутлақо ўзгача иш услуби ва бошқа талаблардир. ФИФА ОФКдан кўра кўпроқ қилади ва кўпроқ талаб қилади. У ерда ҳаттоки турли бўлимлар ҳам кўпроқ.

- Бу қарорга Инфантинонинг ташрифи қанчалик таъсир қилди?

- Биттагина ташриф ўз-ўзидан ҳеч нарсани ҳал қилолмасди. Ҳа, балки Инфантинонинг ЎФА билан учрашувида қандайдир масалалар муҳокама қилингандир. Буни "айсбернинг учи" деб номлаш мумкин, ишнинг катта қисми унинг ташрифига қадар қилинганди. Ва бунда шахсан Равшан Эрматовнинг хизматлари улкан, унда ҳозирда ФИФА раҳбарияти билан ҳам, ОФК раҳбарияти билан ҳам яқин алоқалар ўрнатилган. Бошқа томондан, ФИФАдаги ҳамкасбларимдан биламанки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан шахсан учрашув Инфантинода катта таассурот қолдирган. Ҳудуддаги айрим мамлакатларда бундай таассурот бўлмаганини биламан.

- Ўзбекистон Осиё U-20 ва U-23 кубокларини қабул қилди. Ҳозирги инфраструктура билан яна қайси турнирларни қабул қилиш мумкин?

- Осиё Кубоги. Ҳудудларнинг ротациялари қоидасини ҳисобга олсак, балки, 2035 йилда. Бу амалга оширса бўладиган вариант, сабаби паст талаб ва турнирни қабул қилишга қизиқиш билдирадиган қўшни мамлакатлар борлиги. Фақатгина қўшма ариза ва бошқа ҳеч нарса эмас, сабаби битта ўзимиз буни кўтара олмаймиз. Буни қўшниларимиз ҳам тушуниши керак. 10та стадион керак бўлади, кўплаб стадионларимиз ОФК талабларига тўғри келади. Шу билан бирга, ОФК қаерлардадир ён бериши мумкин.

Осиё футболининг ўзига хослиги шундаки, Осиё мамлакатлари мухлислари турист эмас. Улар деярли ўз жамоалари билан катта турнирларга боришмайди. Бўлажак Осиё Кубогида 5000 мухлисдан кам бўладиган кўплаб ўйинларни кутяпман. Шу сабаб 40 000 мухлис сиғадиган стадионлар, жаҳон ва Евро каби барча ўйинлар учун керак эмас.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика