RU

Последние новости

18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  2 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  18 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5

Япониялик журналист: "Менимча, иккала жамоа ҳам Австралияга дуч келмаслик учун ўйнайди" Новости

Япониялик журналист: "Менимча, иккала жамоа ҳам Австралияга дуч келмаслик учун ўйнайди"

Осиё Кубогида гуруҳ босқичи бугун ўз ниҳоясига етади.

Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушади. Ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолаётган бир пайтда япониялик ҳамкасбимиз, "Asahi TV" мухбири Йота Нагахатани суҳбатга тортдик.

- Ўйин стартига жуда оз вақт қолди. Қандай тахмин билдирасиз?
- Иккала жамоанинг асосий таркибида ўзгаришлар борлигини кўрдим. Шунга қарамай, баҳс қизиқарли кечади деб ўйлайман. Бу ўйинда гуруҳ пешқадами ким бўлиши маълум бўлади. Менимча, захира вариантидан ким яхши фойдаланса, ўша ютиб кетади. Ўйлайманки, Японияда ғалабага бўлган имконият кўпроқ. Буни япон бўлганим учун айтмаяпман, балки жамоаларнинг кучидан келиб чиқиб айтдим. Баъзи футболчилар аввалги ўйинда иштирок этишмади ва улар бугунги ўйинга тайёр. Шунчаки тахмин қиламан: бугунги баҳсда ҳар икки жамоа ҳам кейинги босқичдаги рақиб Австралиядан қочиш учун ўйнайди. Чунки Австралия жуда кучли рақиб.

- Япония терма жамоасининг бошланғич таркиби ҳақида нима дея оласиз?
- Иккита ўйиндаги ғалабадан сўнг таркибда ўзлгаришлар бўлиши кутилганди. 10 нафарга яқин футболчи алмашган. Менимча, бу ўзгариш ҳам бизнинг ғалабага бўлган имкониятимизни сусайтира олмайди. Бизда иккита кучли таркиб бор.

- Япония термаси таркибида бугун ким ўзини кўрсатиши мумкин?
- 14-рақам (Жунья Ито), 13-рақам (Йошинори Муто) ва 10-рақам (Такаши Инуи)дан кўп нарса кутяпман. Такаши Инуи жаҳон чемпионатида Бельгия дарвозасига иккита гол урганди.

- Ўзбекистон терма жамоасидан кимни ажратиб кўрсатасиз?
- Одил Аҳмедов захирада қолибди. Лекин унинг ўрнида ўйнайдиган Фозил Мусаев ҳам кучли футболчи. Уни "Жубило Ивата"даги ўйинлари орқали биламан. Менимча, бугун Япония кўп ҳужум қилади, Ўзбекистон эса асосан ҳимояда ўйнайди.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика