RU

Последние новости

08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  0 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  6 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  3 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  21 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  3 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  15 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  7 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1

Япония янги бош мураббийни таништирди Новости

Япония янги бош мураббийни таништирди

Хабарингиз бор, куни кеча Япония терма жамоасини янги мураббий қабул қилиб олди.

Эндиликда бу жамоани 49 ёшли Хажиме Мориясу бошқаради. Маълумки, японлар ЖЧ-2018да Осиё жамоалари орасида энг яхши натижани қайд этишди. Энлиликда бу жамоа келажакка умид билан боқмоқда.

Мориясу терма жамоани аввалги мураббий Акира Нишинодан қабул қилиб олди. Нишино бошчилигидаги "самурайлар" жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлди. Хажиме Мориясу бир пайтнинг ўзида Япония U-21 терма жамоасини ҳам бошқаради. Бу жамоа Олимпиада ўйинлари-2020 мусобақасида иштирок этади.

Япония футбол федерацияси янги мураббий иштирокида матбуот анжумани ташкил этди. Хажиме Мориясу журналистларнинг саволларига жавоб берар экан шундай деди: "Терма жамоа жаҳон чемпионатида яхши иштирок этди. Энди Осиё Кубогида ҳам ўзимизни кўрсатишимиз керак. Унгача эса жамоада бир қанча ўзгаришлар бўлади. Авлодлар алмашинуви амалга оширилади. Ёши катталар ўрнини ёшлар эгаллайди. Биз турли авлод вакилларидан битта яхлит жамоа тузишга ҳаракат қиламиз".

Мориясу мураббийлик фаолияти давомида "Санфречче Хиросима" клубини 2012, 2013, 2015 йилларда уч марта чемпионликка бошлаб келган. У билан тўрт йиллик шартнома имзоланди ҳамда биринчи мусобақаси Осиё Кубоги-2019 бўлади. Ушбу турнирда японлар "F" гуруҳида Ўзбекистон, Туркманистон ва Уммонга қарши баҳс олиб боришади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика