Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда
31 мая 2024 14:35
Новости
Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда
Япония терма жамоаси етакчиларидан бири Даичи Камада Рим клуби уни сақлаб қолишни истаётганига қарамай, "Лацио"ни тарк этмоқда.
Фабрицио Романонинг ёзишича, Камада келаси ой эркин агентга айланади ва "Кристал Пэлас"га ўтади. Лондон клубида у Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоасида бирга ишлаган Оливер Гласснер билан қайтадан учрашади.
Камаданинг "Кристал Пэлас" билан битими тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Камада ўтган ёзда Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубидан эркин агент сифатида "Лацио"га ўтиб, "1+2" кўринишида шартнома имзолаган эди.
Камада А Сериянинг 29 та ўйинида 2 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии