Япония мураббийи: "Янги мақсад – чорак финалга чиқиш"
02 дек 2022 13:34
Новости
Япония мураббийи: "Янги мақсад – чорак финалга чиқиш"
Япония терма жамоаси бош мураббийи Хажиме Мориясу Испания устидан қозонилган ғалаба (2:1) ва ЖЧ-2022 плей-офф босқичи йўлланмасини юқори баҳолади.
"Барча мухлисларимизга, япон халқига қўллаб-қувватлаганликлари учун катта раҳмат. Сизнинг шарофатингиз билан биз ушбу қийин ўйинда ғалаба қозона олдик. Барчага бу ғалабани тақдим эта олганимимиздан хурсандман, энди янги мақсад – чорак финалга чиқиш.
Футболчиларимиз жаҳон аренасида ўзгача кураш савиясини кўрсатишмоқда ва биз 1/4 финалга йўл олиб, ўз рекордимизни янгилашни истаймиз", – деди Хажиме Мориясу.
Маълумот ўрнида, Япония 1/8 финалда Хорватия билан ўйнайди. Баҳс 5 декабрь куни 20:00 га белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии