RU

Последние новости

07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  32 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  2 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  23 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  43 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4

"Янгиер-Қурувчи" клубининг трансферлари ва назорат ўйинлари ҳақида Новости

"Янгиер-Қурувчи" клубининг трансферлари ва назорат ўйинлари ҳақида

"Янгиер-Қурувчи" жамоаси Про лига 2022 мавсуми олдидан катта ўзгаришларни амалга оширди.

Январь ойида бош мураббий Бекзод Қодирқулов бошчилигида машғулотларга қўшилган жамоа чемпионат стартига қадар бир нечта назорат беллашувларида майдонга тушди. Аввалги йилларга нисбатан жорий йилда Қодирқуловга бир нечта ёрдамчилар таклиф қилинди. Хусусан, Жаҳонгир Абдурашитов ва Муҳаммад Файзуллаев мураббийлар штабидан ўрин олди. Илҳом Жуманов эса дарвозабонлар мураббийи сифатида иш бошлади. 

Январь ва февраль ойларида жамоа бир қатор назорат беллашувларида иштирок этди. Асосан, Суперлига иштирокчилари – “Пахтакор”, “Локомотив”, “Металлург” ва “Сурхон”га қарши ўйнади. 

Натижалар қуйидагича: 

“Янгиер-Қурувчи” – “Зомин” – 1:0

“Янгиер-Қурувчи” – “Пахтакор” – 0:2

“Янгиер-Қурувчи” – “Металлург” – 1:3

“Янгиер-Қурувчи” – “Локомотив” – 0:2

“Янгиер-Қурувчи” – “Ғиждувон” – 1:1

“Янгиер-Қурувчи” – “Сурхон”  - 1:2

“Янгиер-Қурувчи” – “Ясси Туркистон”  - 0:0 

Таркибда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Ўтган мавсумдаги таркиб аъзоларининг аксарият қисми билан дўстона хайрлашди. Кетганларнинг ўрнига муносиблари таклиф қилинди. 

Суперлигада жавлон уриб ўйнаган Суҳроб Бердиев, Абдуқаххор Хожиакбаров, Қаҳрамон Баҳодиров, Асилбек Бегимқулов ва бошқа футболчилар билан шартнома имзоланди. 

Жамоага янги келиб қўшилганлар: 

Акром Хўжаев (“Сурхон”)

Қахрамон Боходиров – (“Машъал”)

Сирож Мелиев – (“Динамо”) 

Тимур Усманов – (“Динамо”)

Асилжон Бегимқулов – (“Сўғдиёна”)

Шоҳруҳ Холматов – (“Бухоро”)

Элёр Мамасолиев – (“Хоразм”) 

Саид Абдужабборов – (“Цементчи”) 

Бунёд Шодиев – (“Кўктош”, Тожикистон)  

Муҳиддин Одилов – (“Кўктош”, Тожикистон)

Муҳриддин Расулов – (“Машъал”)

Суҳроб Бердиев (“Қўқон-1912”)

Абдуқаххор Хожиакбаров (“Турон”)

Аҳрор Умаржонов (“Қизилқум”)

Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”)


Шартномасини узайтирганлар: 

Сарвар Хусанов 

Бекзод Толибжонов 

Бунёд Абдуманнонов 

Ойбек Аҳматов 

Нодир Йўлдошев.

Шу билан бирга, бир қатор футболчилар билан хайрлашилди: Абдумалик Тошпўлатов, Дилшод Хушвақтов, Хуршидбек Асқаралиев, Муҳаммадқодир Рахимберганов, Достон Мелиқўзиев ва бошқалар.

Эслатиб ўтамиз, “Янгиер-Қурувчи” мавсумнинг дастлабки учрашувини 5 март куни ўз майдонида “Ғиждувон”га қарши ўтказади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика