RU

Последние новости

08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  1 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  3 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  0 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  19 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  13 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  167 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4

“Янгиер” ҳамда “Шўртан” клубларининг айрим ходимлари ва футболчилари келишилган ўйинларда қатнашгани учун жазоланди Новости

“Янгиер” ҳамда “Шўртан” клубларининг айрим ходимлари ва футболчилари келишилган ўйинларда қатнашгани учун жазоланди

ЎФА Этика қўмитаси қарори.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси томонидан Про-лигада қатнашувчи “Янгиер” ҳамда “Шўртан” футбол клубларининг айрим вакиллари ҳақ эвазига келишилган ўйинларда қатнашганлиги ва тотализатор ўйнаб келган шахсларга ёрдам берганлиги аниқланди. Аниқланган ҳолатлар бўйича ЎФА махсус инспекцияси томонидан тегишли маълумотлар тўпланиб, ЎФА Этика қўмитасига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тақдим этилди.

Тақдим этилган маълумотлар бўйича ЎФА Этика қўмитасининг йиғилиши бўлиб, унда Про-лига мусобақасида қатнашувчи “Янгиер” ҳамда “Шўртан” футбол клубларининг айрим вакилларига нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. Бунда айрим футболчи ва мутахассислар келишилган ўйинларда қатнашганлиги, тотализатор ўйнаб келган шаҳсларга ёрдам берганлиги ҳамда ёрдам беришга уринганлиги учун 6 ойдан 1 йилгача бўлган муддатларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси барча футболчилар, футбол мутахассислари, ҳакамлар ҳамда мусобақаларнинг расмий шахсларини бу каби ноқонуний ҳолатлардан хабар топган ёки шу ҳолатларга алоқадор шахслар уларга алоқага чиққан тақдирда дарҳол “Футбол фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги декларациясига асосан ЎФАнинг тегишли бўлимларига ихтиёрий равишда хабар бериши лозимлиги тўғрисида огоҳлантиради.

Ўз вақтида ихтиёрий равишда хабар берган шахслар жавобгарликдан озод қилиниши ва уларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика