Янги можаро. Роналду ҳуқуқшунослари "Юве"да ўтказилган текширув ҳужжатларини сўрашди, аммо уларга рад жавоби берилди
07 дек 2022 23:51
Новости
Янги можаро. Роналду ҳуқуқшунослари "Юве"да ўтказилган текширув ҳужжатларини сўрашди, аммо уларга рад жавоби берилди
Маълумотларга кўра, "Ювентус" ҳали ҳам форварддан 19,9 млн. евро қарз. Роанлду 2020 йил, ковид пайтида маошини 4 ойга музлатиб қўйишга рози бўлган.
Аммо шу билан бирга Роналду клуб билан тўрт ойнинг учтаси учун пул тўлашни кафолатловчи ҳужжатларга имзо чеккан: Биринчиси - агар футболчи Туринда қолса, иккинчиси - агар у "Ювентсу"ни тарк этса.
Клуб кузатув кенгашининг баёнотида Роналду ўз адвокатлари орқали Турин прокуроридан текширув иши бўйича ҳужжатларни сўрагани тасдиқланган. Прокурор рад жавобини берган.
"Ювентус" кузатув кенгашининг маълум қилишича, португалиялик "қарзни талаб қилувчи сифатида текширув элементларин тасдиқлайди". Шу билан бирга кенгашнинг тасдиқлашича, Роналду "бу ҳолатнинг молиявий аҳамияти йўқ деб ҳисоблаб" клубга ҳеч қандай мурожаат қилмаган.
Ўтган ҳафтада "Ювентус" ўзининг қайта кўриб чиқилган молиявий ҳисоботини эълон қилди, унда клуб Роналду олдида қарздорлиги ёзилмаган. Бу кузатув кенгашини "юқоридаги маълумотларни клубга етказишга, тахминан 20 миллион евро миқдоридаги маблағнинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда тегишли кўриб чиқишни талаб қилишга" ундади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии