RU

Последние новости

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  205 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Янги мавсумда кузатиш керак бўлган ёш ўйинчилар (мутолаа учун) Новости

Янги мавсумдан барчанинг умидлари катта. Бу нафақат бутун жамоалар, балки маълум бир ўйинчилар, шунингдек ёш футболчиларга ҳам таалуқли. Ёшларни доим диққат билан кузатишади, сабаби ушбу тоифадан кўплаб ўйинчилар эҳтимолий юлдузларга айланишлари мумкин. Айримлари эса бундай мавқеига аллақачон яқинлашишмоқда. Бугун янги мавсумда кузатиш керак бўлган ёш ўйинчилар ҳақида гаплашамиз.


Мойсес Кайседо ("Челси", 21 ёш)

Таянч ярим ҳимоячиларга форвардлардек юқори талаб бор. Сабаби ушбу позициядаги ўйинчилар юқори баҳоланмоқда. Лондонликлар "Брайтон"дан Мойсес Кайседо билан шартнома имзолаган ҳолда АПЛ учун янги трансфер рекордини ўрнатишди. Битим нархи 115 млн еврони ташкил этди. Трансфер нархини ҳисобга олсак, эквадорликка янги мавсумда эътибор катта бўлади. У "Брайтон"да яхши ўйнади, сабаби "чайкалар" ҳам уни юқори баҳолашди. Аммо, "Челси" – бошқа даража. Ўйинчининг Лондон клубидаги фаолияти қандай боришини кузатиш қизиқ бўлади.


Рико Льюис ("Манчестер Сити", 18 ёш)

Рико "Манчестер Сити" биринчи жамоасида Чемпионлар лигаси доирасидаги "Севилья"га қарши ўйинда гол урган ҳолда яхши дебют қилди. Ҳа, ёш фулбек Премьер-лигада ҳам доим майдонга тушмоқда. Хосеп Гвардиола унга чемпионлик пойгасининг авжида ўйин вақтлари тақдим этишга қўрқмади. "Шаҳарликлар" у билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаган ҳолда, унга келажакда ишонч билдиришларини аниқ кўрсатишди. Льюис ҳам ўз навбатида ишончни оқлаши керак. Янги мавсумда бу учун унда имкониятлар бўлади.


Михайло Мудрик ("Челси", 22 ёш)

Мудрикнинг "Челси"даги илк мавсуми унчалик ёрқин бўлмади, аммо буни жамоанинг умумий ҳолати билан тушунтириш мумкин. Ҳа, ўйинчининг ўзи ҳам Лондон клубига мавсумнинг мураккаб қисми, яъни ўртасида ўтди. "Кўклар" жорий ёзда барчасини бошидан бошлашмоқда. Ҳар бир футболчида ўзини кўрсатиш ва асосий таркибга ўрнашиш имконияти бўлади. Бундан ташқари, Мудрикни қишда "Шахтёр"дан 70 млн еврога харид қилишди. Маурисио Почеттино ёшларга имконият беради, ҳозирги ҳолатда эса буни қилишга мажбур, шундай экан барчаси Михайлонинг ўзига боғлиқ. Аммо, "Челси"да рақобат умуман ҳамма жойда, айниқса ҳужум гуруҳида юқори.


Стефан Байчетич ("Ливерпуль", 18 ёш)

"Ливерпуль" таркибни тозалашга шунчалик берилиб кетганки, мавсум бошида жамоада биргина таянч ярим ҳимоячиси қолди – бу ҳам бўлса 18 ёшли Стефан Байчетич. Кейинчалик мерсисайдликлар сафига Ватару Эндо келиб қўшилди, аммо Байчетич клубда кўпроқ вақтдан бери тўп тепмоқда. Ёш испаннинг АПЛдаги бутун тажрибаси ўтган мавсумдаги 11та ўйиндир, аммо у улардан олтитасида асосий таркибда тушди. Байчетичда таркибда рақобат пастлигини ҳисобга олса, асосий таркибга кириш учун ноёб имконият бор. Аммо, барчаси ўйинчининг ўзига боғлиқ бўлади.


Расмус Хойлунн ("Манчестер Юнайтед", 20 ёш)

Хойлуннинг трансфери жорий ёздаги энг шов-шувлиларидан бири бўлди. МЮ топ-лигада атиги 1 мавсум ўйнаган форвард учун "Аталанта"га 75 млн евро тўлашдан қўрқмади. Ўйинчининг трансфер нархини ҳисобга олсак, уни Антони Марсьялнинг ўринбосарлиги учун олмаганлари аниқ. Даниялик бирдан умидларни оқлашига тўғри келади. Расмусда ёшлар билан ишлашни яхши кўрадиган мураббий бор. Рақобат ҳам унчалик катта эмас. Хойлунн яхши мавсум ўтказиши мумкин, аммо тезроқ адаптация жараёнини ўтказиб олиши керак.


Фабио Миретти ("Ювентус", 20 ёш)

Миретти ўтган мавсум "Ювентус"нинг биринчи жамоасида мунтазам равишда ўйнади, бу Турин клуби тарбияланувчилари учун доим ҳам кузатиладиган ҳолат эмас. Бунга шунингдек соғлигидаги муаммолар сабаб мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган Поль Погбанинг жароҳати ҳам сабаб бўлди. Фабио доим ҳам ўзига ишонган ҳолда ҳаракат қилмади, аммо "бьянконери" уни янги шартнома билан қўллаб-қувватлади. Бу клубда ижараларга юборилаётган бошқа бир ёш хавбек Николо Ровелладан фарқли равишда, унга ишонч билдирилаётганидан далолат беради. "Ювентус"нинг ёзда янги ярим ҳимоячилар билан шартнома имзоламаганини ҳисобга олсак, Миреттида асосий таркибдан жой олиш учун имконият бор.


Абде Эззалзули ("Барселона", 21 ёш)

Абде Ла Лигада 10та ўйин ўтказган ҳолда, 2021/22 йилги мавсум "Барселона"нинг биринчи жамоасида дебют қилди. Ёш вингер шундан сўнг тажриба тўплаш учун "Осасуна"га йўл олди. Марокашлик ҳозирда Каталония клуби таркибида ва катта эҳтимол билан унга имконият берилади. Агар позиция бўйича оладиган бўлсак, унинг рақобатчиси фақатгина Ансу Фатидир. Испаннинг беқарорлиги ва умуман келажаги ноаниқлигини ҳисобга олсак, Абдеда ўзини кўрсатиш учун имконият бўлади. Хави ёш ўйинчиларга имконият беради, аммо шу билан бирга барча ҳам тўғри келмайдиган юқори стандартлар қўяди.


Хави Симонс ("РБ Лейпциг", 20 ёш)

Симонсни анчадан бери катта иқтидор деб ҳисоблашади. У буни ростманасига ўтган мавсумда исботлади. Нидерландиялик ПСВ таркибида Нидерлания чемпионати доирасида 19та гол ва 8та ассист қайд этди. ПСЖ аввалига ўйинчини ўз таркибига қайтарди, аммо ижара асосида "РБ Лейпциг"га юборди. "Буқалар"да ёш ва истиқболли жамоа бор, Хави у ерда Марко Розе қўл остида ўз салоҳиятини намоён этиши мумкин. Ёш хавбек Бундеслигада яхши текширувдан ўтади.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика