Яна бир маэстро футболдан кетди - Хавьер Занетти
11 мая 2014 10:37
Новости
Яна бир маэстро футболдан кетди - Хавьер Занетти
Фаолиятининг катта қисмини Миланнинг “Интер” клубида ўтказган Хавьер Занетти кеча футболдан кетди.
“Лацио” билан бўлган учрашувда у охирги марта “Интер” либосида майдонга тушди. Ўйинда “нерадзуррилар” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Хавьер Занетти 1995 йилдан бери фақат “Интер” шарафини ҳимоя қилиб келди. У бошқа ҳеч бир клуб сафига ўтиб кетмади. 1999 йилдан буён эса жамоага сардорлик қилди. У фаолияти давомида бир қатор соврин ва ютуқларни қўлга киритди. Турли рекордлар соҳиби бўлди.
Аргентиналик футболчига оид рекордлар қуйидагилар:
- “Интер” сафида энг кўп майдонга тушган (856 ўйин)
- “Интер” тарихида энг кўп соврин ютган (16та соврин)
- Аргентина терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган (145)
- “А” серияда энг кўп майдонга тушган хорижлик футболчи (613)
- Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гол урган энг қария футболчи (37 ёш)
- Милан дербисида энг кўп қатнашган футболчи (47)
Айтиб ўтганимиздек, кеча бўлиб ўтган “Интер” - “Лацио” ўйинидан сўнг аргентиналик маэстро футболчилик фаолиятига якун ясади. Уни кузатиш учун “Интер”нинг аввалги президенти Массимо Моратти ҳам ташриф буюрди. Занетти сўз олиб барчага ўз миннатдорчилигини билдирди ва “Интер”да ўтказган дамлар асло ёдидан ўчмаслигини айтиб ўтди. Қуйида таниқли футболчининг хайрлашувидан фотоларни тақдим этамиз.
Х.Холиқов тайёрлади.

Комментарии