RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

XXI асрнинг энг асосий жанжаллари Новости

XXI асрнинг энг асосий жанжаллари

"FourFourTwo" журнали 2000-2019 йиллар давомида замонавий футболда бўлиб ўтган энг яхши жанжаллар рейтингини тузиб чиқди.

44-ўринга "Манчестер Сити"нинг УЕФА билан бўлган яқиндагина жанжалчаси жойлаштирилди. Ўшанда клуб 2 йилга футболдан четлатилганди. Ҳа, ҳозирча клуб Европанинг энг катта органларига аппеляция бермади.

35-ўринда "Манчестер Юнайтед"даги Жозе Моуринью ва Поль Погба мунозараси қайд этилди.

33-поғона. ПСЖ ҳужумчилари Неймар ва Эдинсон Кавани ўртасидаги кураш. Ёдингизда бўлса, томонлар пенальти тепиш борасида жанжаллашиб қолишганди. Яқин вақтлар ичида кураш уругвайликнинг зарарига якунланади. Ушбу мавсумдан кейин у жамоани тарк этади.

30-ўринда уэльслик Гарет Бэйл ва "Реал" ўртасида ўтган "қора мушук". "Галактикос" катта суммага сотиб олинган футболчи клуб учун жонини ҳам беришга тайёр. Аммо "Сантяго Бернабеу"дагилар уни қадрлашмаяпти.

22-поғона. Умуман олганда терма жамоада елкама-елка ўйнайдиган футболчиларнинг жанжалини кўриш жуда оғир бўлади. Аммо Серхио Рамос ва Жерар Пике ўртасида бўлаётган гаплар одамни бошқача қилиб қўяди.

19-ўринда Жон Терри ва Уэйн Бриж ўртасидаги жанжал. Ўшанда Жон ўз рафиқасидан воз кечиб, Брижнинг рафиқасига кўз тикканди. Ушбу футболчилар ҳаттоки қўл ташлашиб, сўрашмасди ҳам.

14-қаторда Златан Ибрагимович ва Пеп Гвардиола ўртасидаги жанжал. Биз бу ҳақида кичик мақолача ҳам ёзиб ўтганмиз.

"Мана шу калбош - менинг душманим". Гвардиоладан нафратланадиган топ-5 футболчи 

Кучли ўнликни Карим Бензема ва Дидье Дешамнинг Франция термасидаги жанжаллари очиб берса, бир поғона юқорида Арсен Венгер ва Жозе Моуринью ўртасидаги муносабатлар жойлаштирилган.

Кучли учлик эса фақатгина футболга алоқадор. Ўз рафиқасини Ванда Нарага алмаштирган Мауро Икарди ва Наранинг олдинги эри Макси Лопес ўртасидаги зиддиятлар.

2-ўринда 2006 йилги "калла қўйиш" - Зидан-Матерацци воқеаси.

Футбол тарихидаги энг узоқ ва давомли қарама-қаршилик "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал"нинг собиқ менежерлари Сер Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер ўртасида бўлган. Улар ўртасидаги кураш нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам давом этаверарди.

Аммо "FourFourTwo"да Моуринью-Гвардиола ўртасидаги курашни топа олмадик)

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика