RU

Последние новости

20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  1 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  5 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  9 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  16 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди  1 17:06"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона" собиқ футболчиси учун курашади  0 16:39Бензема "Реал"га қайтадими?  2 16:15Муҳаммадали Ўринбоевга "U-20 Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари" соврини топширилди   5 16:00Педру Морейра "Ал Ҳилол"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 15:43Ана холос! Суперлига 1-турида клублар асосий футболчиларини майдонга тушира олмаслиги мумкин  19 15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  8 14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  1

XX аср рекордларини янгилаётган А Серия голеадори Новости

XX аср рекордларини янгилаётган А Серия голеадори

Иммобиленинг ҳисобида ҳозирча 180та гол бор.

"Лацио" уйда "Торино"га мағлуб бўлаётганди: 90-дақиқагача ҳисоб 0:1 кўринишида эди. Бироқ Чиро Иммобиле вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлди. Рим клубининг асосий тўпурари Сергей Милинкович-Савичнинг ҳаводан берган узатмасини тўғри рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Натижа — дуранг 1:1. "Лацио" ҳужумчиси учинчи мавсумдаги 25-голини урди: Иммобиле бундай натижага 2017/18 ва 2019/20 йилги мавсумларда ҳам эришган.

Унгача 2 футболчи шундай натижа қайд этган — "Интер" ўйинчиси Иштван Ньерш ва "Милан" футболчиси Гуннар Нордаль. Сўнгги 70 йил ичида А Серияда бундай мунтазам равишда кўп гол ураётган ҳужумчи бўлмаганди. Златан, Лука Тони, Тотти, Дель Пьеро, Шевченко, Креспо — бирортаси ҳам уч турли мавсумларда 25дан ортиқ гол урмаган.


Иммобиле А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлиши мумкин, Ҳозирча график бўйича кетмоқда

Иммобиленинг бошқа ютуқлари ҳам етарли. Масалан, 2019/20 йилги мавсум "Олтин бутса"га сазовор бўлган — XXI асрда фақатгина Лука Тони ва Франческо Тотти 2000 йил ўрталарида А Серия форвардлари орасидан ушбу совринга эга чиққан. Қолаверса, А Серия тарихидаги энг самарали мавсум ҳам айнан Чирода — 36 гол! 1920-йилларда Гонсало Игуаин ва Жино Россетти шунча урган. Айни дамда Иммобиле ҳисобидаги 180 гол билан А Серия умумий тўпурарлари рейтингида 14-ўринни эгаллаб турибди. Квальярелла ҳам худди шунча гол урган.

Александр Овечкин рўйхатига кўра, қуйидаги футболчиларга етиб олиш учун Чиро шунчадан гол уриши лозим:

  • Батистутагача (12-ўрин) — 4 гол;
  • Дель Пьеро ва Жиладриногача (9-ўрин) — 8 гол;
  • Роберто Бажогача (7-ўрин) — 25 гол;
  • Ди Наталенача (6-ўрин) — 29 гол;
  • Тоттигача (2-ўрин) — 70 гол;
  • Сильвио Пиолагача (1-ўрин) — 94 гол.


Бир нарсани тушуниш лозим, Тотти 618 баҳсда 250та гол урган, Чиро эса Италия чемпионатининг эндигина 288 учрашувида иштирок этди. Умуман олганда, топ-20 тўпурарлар рўйхатида атиги икки футболчи 300дан кам баҳсда майдонга тушган — Иммобиле ва Нордаль (умумий 3-ўринда, 291 баҳс ва 225 гол). Энг яхши ўртача натижа уларда — Чирода ҳар учрашувда 0,63 гол, Гуннарда ҳар ўйин учун 0,77 гол. Нордаль — хет-триклар сонига кўра, А Серия етакчиси: 17та! (Жузеппе Меаццада худди шунча эди). Иммобиле фақатгина 7 бор 1 ўйинда 3тадан гол уришга муваффақ бўлган. Бироқ ҳозирги футболчилардан ҳеч бири ундан олдинда эмас: Марко ван Бастен — 8, Филиппо Индзаги — 10.

Чиро ўртача ҳар мавсум "Лацио" сафида 24,6 гол уради. У Тоттига етиб олиши учун яна ҳеч бўлмаганда, 3 мавсум стабилликни ушлаб туриши лозим (жорий мавсумни ҳисобга олмаганда). Сильвио Пиолага етиш учун эса мувозанат пасайиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, тўрт ёки беш мавсум. Иммобиле февралда 32 ёшга тўлди — Италия ҳужумчиси учун энг гуллаган давр. Тотти 41 ёшгача, Ди Натале, Лука Тони ва Филиппе Индзаги 39гача тўп тепган.


Иммобилени клубда жуда яхши кўришади, аммо термада бунинг акси...

Иммобиленинг клуб фаолиятида анча омади чопган — "Лацио" мухлислари форвардни ҳурмат қилиб, севишади. Лекин Италия термаси ишқибозлари жамоа ЖЧ-2022га чиқолмагандан кейин Чирога таъна тошларини отишди. Турли гап-сўзлардан сўнг ҳужумчи термадаги фаолиятига нуқта қўйиш ҳақида ўйлаб қолган ва бу ҳақида La Repubblica нашрига хабар берган.

"Термадаги фаолиятимни давом эттириш борасида ҳали бир қарорга келганим йўқ, — дейди Иммобиле "Торино"га қарши ўйиндан кейин. Танқид — футболнинг бир қисми. Мен уни тушунаман ва тўғри қабул қиламан. Аммо асоссиз хейтларга чидолмайман".

Иммобиле ҳозирча терма эшикларини ўзи учун ёпган. Шунингдек, ҳали Роберто Манчини билан гаплашиб олиши керак экан. Мураббий Италиянинг энг яхши форвардларидан бирини миллий терма жамоадан кетмаслик, фикрини ўзгартиришга уриниб кўради.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика