RU

Последние новости

12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  1 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  1 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  3 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  12 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11

Хуршидбек Мухторов: "Андижон"га қарши баҳс ажойиб ўтишига шубҳа йўқ" Новости

Хуршидбек Мухторов: "Андижон"га қарши баҳс ажойиб ўтишига шубҳа йўқ"

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби янги мавсумнинг дастлабки икки турида ўтган йилги чемпион ҳамда вице-чемпионга қарши ўйинлар ўтказди.

Илк турда Тошкентда "Пахтакор"га имконият бой берилган бўлса (1:2), иккинчи турда Наманганда "Локомотив" таслим этилди. Мазкур баҳсларда "лочинлар"нинг янги ҳимоячиси Хуршидбек Мухторов иштирок этди. Биз Суперлиганинг 3-туридан олдин футболчи билан суҳбатлашдик.

- 2020 йилги Суперлиганинг дастлабки турини Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказдинглар. "Навбаҳор" ҳисобда олдинда бориб якунда мағлуб бўлди. Ўша баҳсни қандай ёдга оласиз?

- "Пахтакор" билан ўйиндаги мағлубият жуда ҳам аламли бўлди. Буни барча кўрди. Мавсумни ғалаба билан бошлашни жуда ҳам хоҳлагандик. Бироқ турли сабабларга кўра бундай бўлмади. Ҳаёт давом этади. Ўйиндан кейин кийим алмаштириш хонасида барча йигитлар билан бирга мағлубиятни унутиб, уйда "Локомотив"га қарши баҳсга яхши тайёрланиш ва ютишни мақсад қилиб қўйдик.

- Ўша мағлубиятдан сўнг "Локомотив"га қарши баҳсга тайёргарлик кўришда футболчиларда руҳий қийинчилик кузатилмадими?

- "Локомотив" билан баҳсга тайёргарлик кўришда жамоадошларимда руҳан қийинчилик бўлмади деб ўйлайман. Чунки "Навбаҳор" 2020 йилги мавсумда ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Клуб Осиё чемпионлар лигасида ўйнамоқчи, бу мақсад йўлида ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб, ҳар қандай вазиятга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр бўлиш лозим. "Навбаҳор" жамоасида жуда яхши футболчилар йиғилган, барча профессионал. Навбатдаги ўйинга ўзини қандай тайёрлашни жуда яхши билади. Барчаси футболчиларнинг ўзига боғлиқ деб ўйлайман.


- "Темирйўлчилар" билан ўйинда 2:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. Бу баҳс ҳақида нима дея оласиз?

- "Локомотив"га қарши ўйин жуда зўр ўтди. Ўз майдонимизда, стадион тўла мухлислар қаршисида ўйнадик. Шу боис илк дақиқалардан ҳужумга ўтдик ва бир нечта хавфли вазиятлар ярата олдик. Бир марта тўп устунга ҳам тегиб қайтди. Иккинчи таймда ҳужумларимиз самара берди ва иккита гол ура олдик. Худога шукур ғалабага эриша олдик ва мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Шу куни барча йигитлар майдонда жонини бериб ҳаракат қилди. Мухлисларни хурсанд қилганимиздан мамнунмиз. Худо хоҳласа, кейинги ўйинларда ҳам ижобий натижаларга эришиб, уларни хурсанд қилишда давом этамиз.

- Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш футболчилага қўшимча босим юклайдими ёки аксинча?

- Аксинча, стадион тўлгани футболчиларга қўшимча куч беради. Ҳар қандай футболчи мухлислар билан тўлиб-тошган стадионда ўйнашни истайди. Шу боис босим бўлгани йўқ, барчамиз маза қилиб футбол ўйнадик. Ҳар бир ўйинда стадион мана шудай тўлишини кутамиз.

- Андрей Канчельскис ғалабадан сўнг футболчиларга нималар деди?

- Бош мураббий барчани табриклади ва ғалабани тезроқ унутиб, навбатдаги "Андижон"га қарши баҳсга тайёргарлик кўришимизни айтди.

- Суперлиганинг 3-турини "Навбаҳор" 15 март куни Андижонда "Андижон"га қарши ўйнайди...

- "Андижон" бу мавсум ўз майдонидаги илк учрашувни "Навбаҳор"га қарши ўтказади. Очилиш ўйинида "Соғлом Авлод" стадионига минглаб томошабинлар келиши аниқ. Бўлажак ўйин мухлисларга ёқадиган, ҳақиқий дербига хос тарзда ўтишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика