Хуршид Ходжаев: «Сўнгги дақиқаларда ҳам омад биз томонда бўлди»
09 мая 2016 14:26
Новости
Хуршид Ходжаев: «Сўнгги дақиқаларда ҳам омад биз томонда бўлди»
Айтиш керакки, кечаги баҳсда Ҳуршид жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис бўлса керак, у «Машъал» устози томонидан учрашувнинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилди.
- Яратганга шукур, ғалаба қозондик. Бундан жуда хурсандмиз. «Машъал»га қарши ўйин қийин бўлишини кутгандик. Учрашувдан олдин мураббийларимиз рақиб жамоа ўйини туширилган видеотасма орқали бизга керакли кўрсатмаларни берганди. Мураккаб баҳс кутиб турганини таъкидлаб, рақибни пухта ўргангандик. Голеадор ҳужумчимиз Анвар Бердиевнинг киритган тўпидан сўнг ҳам ўйинни сусайтирмасликка харакат қилдик. Гол бўлган вазиятда Бердиевнинг тажрибаси асқотди. Голга қадар ҳам бир нечта имкониятларни юзага келтирдик. Аммо улардан самарали фойдалана олмадик. Учрашувнинг сўнгги ўн беш дақиқасида ҳимояга эътибор қаратдик ва якунда ғалаба қозондик. Кўрган бўлсангиз, ўйин охирларида «Машъал» футболчилари дарвозамиз яқинида хавфли вазиятларни юзага келтирди. Бу пайтда омад биз,томонда бўлди. Ушбу муваффақият билан бизни бутун ўйин давомида қизғин қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизни табриклайман, - дейди дарвозабон.
«Андижон» матбуот хизмати.
Комментарии