RU

Последние новости

14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  1 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  3 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  43 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3

Хуршид Тожибоев: “Биз 2-турда ўзимиз кутган даражада очко тўплай олмадик” Новости

Хуршид Тожибоев: “Биз 2-турда ўзимиз кутган даражада очко тўплай олмадик”

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигаси беллашувларининг 2-тур баҳслари поёнига етди.

Хўш, ортда қолган тур якунлари бўйича “Навбаҳор-Лочинлари” футзал клуби бош мураббийи Хуршид Тожибоевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Тўғриси, биз ортда қолган ўйинларга пуҳта тайёргарлик кўргандик. Афсуски, натижаларимиз биз ўйлагандан ҳам пастроқ бўлди. Дейлик, биринчи турда 7 очко тўплашни мақсад қилгандик, бироқ 4 очкога эга бўлдик. Иккинчи туда эса кучли жамоаларга қарши ўйинлар кутиб турганди. Шунга қарамай, даражамиздан келиб чиқиб ўйнадик. Қисқаси, дастлабки икки турда кўрсатган ўйинларимиздан хулоса чиқарган ҳолда кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

Мавсум аввалида таркибга асосан маҳаллий футболчиларни тўпладик. Борлари билан ўқув-йиғин машғулотларини ўтказдик. Ҳозирча ўйинчиларимиз ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Аммо камчиликларимиз ҳам бор. Дейлик, бизда асосан зал ва базамиз йўқлиги муаммо бўлмоқда.

Биласиз, бизда асосан маҳаллий боллар тўп тепмоқда. Юлдуз футболчилар деярли йўқ. Таркибимиздаги болаларни тарбиялаб, уларни яхши клубларга йўл олишини истаймиз.
Бу йил "Навбахор – Лочинлари”га ҳеч қандай вазифа куйилмаган. Лекин мавсумни кўтаринка кайфиятда тўп тепган ҳолда натижаларимизни яхшиламоқчимиз. Шу орқали футзалга бўлган эътиборни оширмоқчимиз", - дейди Хуршид Тожибоев. 



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика