RU

Последние новости

23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  1 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  1 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  0 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  2 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  10 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  5 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  6

Хуршид Ғиёсов: "Биз ҳам миш-мишларни эшитгандик" Новости

Хуршид Ғиёсов: "Биз ҳам миш-мишларни эшитгандик"

Айни вақтда юртимиз жамоалари янги мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида.

2021 йилги футбол мавсумига қизғин руҳда тайёргарлик кўраётган "Бунёдкор" жамоаси футболчиси Хуршид Ғиёсовни суҳбатга чорладик.

- Хуршид, сухбатимиз аввалида жамоа ва сизни Фарғонада ўтказилган  “Хоким кубоги"даги ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Келинг, мана шу мусобақадаги таасуротлар билан ўртоқлашсангиз. Бу мусобақада қатнашиш ғояси кимдан чиқди?

Табрик учун катта рахмат. Мусобақадан таасуротларимиз жуда ҳам яхши бўлди. Бунга сабаб эса жамоамиз “Хоким кубоги”да биринчи марта қатнашди. Мусобақада қатнашиш ғояси эса мусобақа ташкилотчиларидан чиққан, улар бизни таклиф этишди. Жамоамиз бу мусобақага кубокни қўлга киритиш учун борганди ва бунга эришди. Мусобақа муросасиз ва курашларга бой ўтди. Шароитларга гап бўлиши мумкин эмас. Бизни жудаям яхши кутиб олишди...

- Келинг, энди жиддий саволларга ўтамиз. Жамоада раҳбарият алмашди. Улуғбек Мирзаевнинг қандай салоҳиятга эга эканини кўрди. Ушбу инсон келганидан кейин жамоадаги моддий ҳолат ўзгардими, жамоа қайта шаклланяптими?

Тўғри, рахбаримиз ўзгарди. Хозир жамоада муҳит аьло даражада, ҳаммангиз кўриб турибсиз, янги мавсумга таёргарлик кўрмоқдамиз. Моддий тарафлама ҳам ўзгаришлар яхши. Ўтган мавсумдаги мукофот пулларини оляпмиз. Менимча энди ҳаммаси яхши бўлади. Жамоадошларим бунга ишонмоқда.

- "Бунёдкор" жамоасининг собиқ мураббийи Вадим Абрамов бир интервюсида шундай деганди:

“Биз янги раҳбар билан бир марта кўришдик, ўшанда хам жуда кам гаплашдик. Жамоада директорини танимаймиз хам. Ишчиларнинг бир муддатлик маошлари тўланмаган. Бу кетишда нима бўлади билмайман”. Айтоласизми ўшанда хақиқатан хам вазият қийин ахволдамиди?

Тўғри. У инсон билан бир марта кўришганмиз ва ўшанда ҳам оз вақт сухбатлашгандик. Ундан кейин умуман кўришмадик ҳам, гаплашмадик ҳам.

- Янги мавсумнинг охиригача "Бунёдкор” жамоасида қоласизми ёки таклифларни кўриб чиқишга тайёрмисиз? 

Хозирча “Бунёдкор” жамоасидаман. Жамоа билан амалдаги шартномамиз август ойигача тузилган. Кейин нима булади билмайман.

- Хуршид, ўтган мавсум Кореяда легионер бўлдингиз. Лекин, кўп ўтмай яна собиқ жамоангиз таркибига қайтдингиз. Бунинг сабаби нима?

Биласизми, аслида легионер бўлиш жуда қийин. Бунга катта меҳнат керак бўлади. Муҳит ўзгаради. Айниқса, ўтган йили хамма учун омадсиз йил бўлди. Пандемия хамманинг режаларини ўзгартириб юборди. Лекин, легионер бўлганимда хаммаси яхши эди. Мени жамоа яхши кутиб олди. Чемпионат бошланди. Мени ҳайрон қолдирган томони, мен ўйнаган учрашувда жамоамиз ғалабага эришди, мен гол урдим. Лекин, кейинчалик қайдномадан ҳам ўрин олмадим. Нима бўлаётганини тушунмасдим. Кейинчалик заҳирада қоладиган бўлдим. Охирида мен жамоа раҳбари билан кўришиб олдим ва ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилдик.

 

- Янги мавсумда жамоангиз олдига асосий максад килиб кандай вазифа куйилди?

Менимча, янги мавсумни ҳамма жамоа интиқлик билан кутмоқда. Вазифага келадиган бўлсак, совринли ўринларни қўлга киритиш бизнинг масадимиз. Имкон бўлса, чемпионлик учун курашамиз.

- Янги мавсумдан нималарни кутмоқдасиз?

Бу йилги мавсум ҳам ҳар доимгидек муросасиз ўтишини кутмоқдаман. Менимча, ўзгаришлар кўп булади. Амалдаги чемпионга бу йил осон бўлмаса керак. Шу қаторда, бизда ҳам янгиликлар ва кутилмаган натижалар бўлади.

- Қизиқ савол. Ўзбекистондаги энг мукаммал стадион қайси деб ўйлайсиз? Сиз учун омадли ўйингоҳ-чи?

Менимча “Пахтакор” ва “ Навбахор” жамоаси уй стадионлари бўлса керак. Омадли стадионга келадиган бўлсак, албатта, бу “Бунёдкор” стадиони.

- Суҳбатимизни жиддий савол билан якунласак... Яъни бир неча йил илгари "Бунёдкор" жамоаси тугатилиши хақида миш-мишлар тарқалганди. Аммо бундай бўлмади. Мана энди "Насаф" жамоасини хам тугатилиши айтилганди, лекин охирги дақиқаларда бу жамоада хам иш бошланиб кетиб жамоа сақлаб қолинди. Савол қуйидагича, футбол академияси зўр ва яхши. Қолаверса, профессионал тарзда ишлаб келаётган шу иккита жамоа қолган булса. Бу жамоаларни қўллаб-қувватлашимиз керак?

Тўғри айтасиз. Биз ҳам бу миш-мишларни эшитгандик. Лекин, амалда бундай бўлмади. Мени ҳайратлантирган томони шундаки, ўзбек футболига шунча иқтидорларни етиштириб бераётган бу икки жамоани йуқ қилиш кимга керак бўлди. Нима сабабдан жамоаларни тугатиш керак эди. Ана шуниси бизни ўйлантириб қуйди. Саволнинг иккинчи қисмига келадиган бўлсак, менимча академияси йўқ жамоаларни йўқ қилиш эмас, балки озгина бўлсада қўллаб қувватлаш керак. Ўшанда улар ҳам олдинга интилишлари мумкин.

- Хуршид, суҳбат учун раҳмат. Марҳамат, мухлисларга тилакларингиз...

Мухлисларга тилагимиз шуки, янги мавсумни кутишсин, биз уларга кўплаб совғалар тақдим этамиз. Барча жамоаларнинг мухлисларига омад ёр бўлсин. Футбол мухлислар учундир.

Шохрух Мейлихолов суҳбатлашди





Реклама 



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика