RU

Последние новости

00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга эълон қилади  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  178 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  4 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  0 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  6 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  75 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  12 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  2 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  1 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  6

Хурсанд бўлишга арзийдиган сабаб Новости

Хурсанд бўлишга арзийдиган сабаб

Теги :  Андижон
Кеча андижонликлар учун яна бир тарихий воқеа рўй берди.

Про лига навбатдаги турида ўз майдонида "Истиқлол"ни қабул қилган "Андижон" 2:1 ҳисобида ғалабага эришиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Шундай қилиб водийнинг бир жамоаси "Нефтчи" ўрнини Суперлигада бошқа бир жамоа "Андижон" эгаллади. 

Албатта, бу "Андижон" учун ҳам, жамоа мухлислари учун ҳам тарихий воқеа бўлди. Кечаги ўйин ҳар иккала жамоа учун муҳим эди, боиси "Истиқлол" ҳам Суперлигани кўзламоқда. Аммо таблодаги ҳисоб майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди ва Про лига тугашига бир қолганида "Андижон" Суперлига йўлланмасини расмийлаштирди. Энди кейинги турда бўладиган "Машъал" - "Андижон" баҳси меҳмонлар учун расмиятчилик вазифасини ўтаб беради. 

Кечаги ўйиндан кейин кўп гаплар тарқалди. Албатта, бунга кўз юмиб бўлмайди. "Андижон" иштирокидаги баҳсни Шерзод Қосимов бешинчи марта бошқарганини айтиб ўтдик. Аммо бундан кўп ҳам ваҳима қилиш керак эмас. Чунки бу ҳакам шу йилнинг ўзида "Пахтакор"нинг кетма-кет учта уй ўйинини бошқарди. Шундай экан, ўйинларга ҳакамларни тайинлаётган Ҳакамлар қўмитасидан ҳар қандай қарорни кутиш мумкин. Бунга ўрганиб ҳам қолдик. 

Кеча "Машъал" ҳам ўзи учун муҳим баҳсни ўтказди. "Машъал"нинг "Норин"га қарши ўйинини андижонлик ҳакам Темур Тўхтасинов бошқарди. Қизиғи, Суперлига сари ҳаракат қилаётган "Машъал" дарвозабони кеча майдондан четлатилди. "Андижон"га рақиблик қилган "Истиқлол" дарвозабони ҳам қизил карточка олди. Хуллас, ҳар иккала ўйинда ғалати воқеалар рўй берди. 

Кеча "Андижон" ютмаса бўлмасди, чунки тантанали тақдирлаш маросимига тайёргарлик кўриб қўйилганди. Қолаверса, ПФЛ раҳбари ҳам кубокни топшираман деб борганди. (Ҳар ҳолда шунча жойга бориб кубокни бермасдан қайтмаса керак). Майдон четида иккита янги автомобиль ҳам турганди. Хуллас байрам байрамдек ўтмаса бўлмасди. Энди бевосита ўйинга келадиган бўлсак, шахсан ўзим майдонда нималарни бўлганини кўрганим йўқ ва кўрмаган нарсам ҳақида гапиришни хоҳламайман. Лекин билганимиз шуки, ўйин ниҳоятда қийин кечган ва ҳакамларга ҳам осон бўлмаган. 

Агар "Спорт" канали мана шу баҳсни тўғридан-тўғри олиб берганида ҳам бошқа гап эди. Кўриб нимадир фикр билдирса бўларди. Аммо факт шуки, "Андижон" суперлигага чиқди ва бу билан бутун жамоа аъзолари ва клубнинг ашаддий мухлисларини табрикласа арзийди. Яна шуни айтиш лозим, "Андижон" фақат кечаги ғалаба билан Суперлигага чиқиб қолгани йўқ. Бунинг учун жамоага бутун бир мавсум керак бўлди. Шу пайтгача Про лигада 31та ўйин ўтказган андижонликлар 18та ғалабага эришиб, 9 бор дуранг қайд этишди ва фақат тўртта баҳсда имкониятни бой беришди.

Энг кўп гол уриш бўйича ҳам "Андижон" "Машъал"дан тепада, бироқ "Сурхон"дан пастда. "Андижон" 56та гол урган, "Машъал" 50та, 4-ўриндаги "Сурхон"да эса 62та. "Андижон" энг кам ютқазгани учун ҳам Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Яна бир томондан "Андижон"нинг Суперлигага чиққани яхши бўлди. Чунки "Андижон" - вилоятнинг асосий клуби ва келаси йил Суперлигада ўйнайди. Фарғонада эса барибир "Нефтчи" биринчи рақамли жамоа ҳисобланади. Эрта-индин "Истиқлол" ўрнига яна "Нефтчи" пайдо бўлиб қолишини хоҳламаймиз.

Ўтган йил кўрдик, "Цементчи" олий лигага чиққани билан барибир ўрнини "Нефтчи" эгаллади. Ва бундан ҳеч ким ютмади. Қайтанга оммавий кўчиш сабаб "Цементчи" бу йил Про лигада ҳам кўринмай қолди. Тасаввур қиляпсизми, ўтган йилги биринчи лига чемпиони бу йил на Суперлига, на Про лигада қатнашди. Айтайлик, бу йил "Истиқлол" Суперлигага чиққани билан ўрнини яна "Нефтчи" эгалламаслигига ким кафолат беради? Лекин бу жамоада ҳамон имконият бор. Чунки "Истиқлол" Про лигада учинчи ўринни қўлга киритиб бўлди ва ўтиш ўйинида иштирок этади. 

Кечаги ўйиндан кейинги гап-сўзлар "Андижон"нинг чемпионат давомида қайд этган натижаларига раҳна сола олмайди. Мухлислари учун эса хурсанд бўлишга арзийдиган сабаб бор: "Андижон" Суперлигада!

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика