RU

Последние новости

12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   2 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  13 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  9 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  22 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1

Хотира ва қадрлаш кунига. Лев Яшинни хафа қилган Қобилжон бобо Новости

Хотира ва қадрлаш кунига. Лев Яшинни хафа қилган Қобилжон бобо

Футболсиз ўзбек спортини тасаввур этиш жуда ҳам қийин. Мухлислар ушбу спорт тури тарихи, ватани, унинг ривожи тўғрисида етарли маълумотга эгалар, албатта.
Лекин ўзбек футболи равнақига юртимизда ўз ҳаётини бахшида этган фидоий инсонлар ҳақида яна ҳам кенгроқ маълумот бериш  асосий бурчимиз ҳисобланади.

Бугунги диди, дунёқараши кун сайин ўзгараётган ишқибозларнинг, миллионлар ўйинининг Ватанимиздаги ривожланиш тарихига оид бўлган билимлари, тушунчалари етарлими? Минг афсуски, кўп юртдошларимиз билан бўлиб ўтган мулоқатларда, уларнинг бу борада унчалик ҳам етарли билимга эга эмаслиги, ушбу сохада ҳали кўпгина бажариладиган ишлар борлиги маълум бўлиб қолмоқда.

Шу боис футболимиз, қолаверса «Пахтакор» жамоаси шаклланишида тамал тоши қўйган, ўзининг бутун ҳаётини, умрини бахшида этган исон – марҳум Қобилжон Муқимовнинг азиз хотираси, футболчилик ва мураббийлик фаолиятининг айрим қирралари ҳақида сизларга маълумот беришни анчадан буён дилимга тугиб қўйган эдим.

Қобилжон Муқимов 1934 йил Тошкент шаҳрининг «Қошиқчи» маҳалласида таваллуд топган. Эски шаҳардаги 16 мактабда билим олган. Турмуш ўртоғи Элвира опа билан уч ўғил ва бир қизни вояга етказишган. 

…Ҳозирги «Чорсу» метроси ёнида бўлган ўша даврнинг машҳур «Спартак» ўйингоҳига «Лабзак», «Қоратош», «Сассиқҳовуз», «Қўштут» маҳаллари яқин бўлган. Қобилжон Муқимов ҳам маҳалла болалари билан биргаликда «Спартак»да ўтадиган барча қизиқарли учрашувларнинг гувоҳи бўлиш билан бирга, ўзлари ҳам майдонда тўп тепишган. Шу-шу миллионлар ўйинига бўлган меҳр кучлилиги туфайли, Островский номли болалар ва ўсмирлар уйи қошидаги футбол тўгарагига аъзо бўладилар.Шундай қилиб мактабда ўқиш билан бирга, биринчи мураббийлари Иосиф Бутман қўл остида футболнинг илк сир-асрорларини қунт билан ўрганишга астойдил киришадилар.

1951 йил Қобилжон Муқимов болалар уйи қошидаги жамоа сафига қабул қилинди. 1953-55 йилларда эса маҳаллий йигитлардан ташкил топган «Спартак» жамоасига таклиф этилди. Шу жамоа асосида Республикамизнинг бош клуби «Пахтакор»га асос солинди. Ўша йили Қобилжон Муқимов ҳаётида унутилмас воқеаларга бой бўлди. 1956 йил 8 апрель куни у киши «Пахтакор» таркибида Молотов шаҳри жамоасига (ҳозирги Пермь, Россия)  қарши  дастлабки расмий учрашувда майдонга тушди. Ўйинда жамоамиз  1: 0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Шу куни «Пахтакор»  таркибида майдонга тушганлар: Волостнов, Азизхўжаев, Козенков, Виткалов, Тазетдинов, Муқимов, Капров, Максудов, Канунников, Мурашов, Боркин. Ягона голни ўйиннинг 44-минутида Лазиз Мақсудов киритган.Ўша йили Москвада «Лужники» спорт мажмуасининг очилиш маросими бўлиб, собиқ Иттифоқ халқлари спаракиадаси ўтказилганди. Қобилжон Муқимов ҳам ўша ката тадбирда республикамизнинг футбол терма жамоаси таркибида майдонга тушиб, муахассислар эътиборини қозонган. Шундан сўнг, Қобилжон Муқимовни бир неса кучли жамоалар ўз сафларига таклиф этишган.

Москвадаги ўйинлар вақтида «Сельская жизнь» газетаси – Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Қ.Муқимов қишлоқ хўжалиги соҳасида ишласада, ўзининг чиройли ҳаракатлари билан мухлисларни хушнуд этмоқда», - деган фикрларни чоп этганди.

1956-57 йиллари икки мавсум давомида у «Пахтакор» таркибида И.Тазетдинов. О.Моторин, И.Боркин, Л.Мақсудов,О.Жмак, Я.Капров, А. Азизхўжаевлар билан биргаликда тўп сурган ва жами 47 бор майдонга тушиб. 5 тўп киритишга муваффақ бўлган. 1958 йилдан бошлаб эса мураббийликда иш бошлади. Қ. Муқимов ўша даврда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жўра Хоназаров таклифлари билан Республика биринчилигида иштирок этган Оққўрғон туманининг «Совхозчи» жамоаси мураббийлигини қабул киладилар. Кейинчалик эса қишлоқ хўжалиги жамоаларининг собиқ Собиқ Иттифоқ биринчилигида қатнашиб, оққўрғонликлар фахрли 3-ўринни эгаллашди.

Шундан сўнг, Қобилжон Муқимов «Пахтаорол», «Ҳисор», «Беш йиллик» жамоаларида мураббий бўлиб фаолият кўрсатди. У киши раҳбарлигида «Беш йиллик» жамоаси, «Олтин бошоқ» собиқ бутуниттифоқ мусобақасида фахрли биринчи ўринни эгаллашди. 1966-69 йиллари Давлат спорт кўмитаси таркибида бўлган футбол бўлимини бошқарган. Айнан унинг раҳбарлиги даврида пахтакорчилар собиқ иттифоқ кубоги финалигача етиб боришган эди.

Маълумки 1956 йил австралиянинг Мельбурн шаҳрида Ёзги олимпиада уйинлари бўлиб ўтганди. Баҳсларда иштирок этувчи собиқ Иттифоқ футбол термаси тайёргарлик машғулотларни Тошкентда ўтказди. «Пахтакор» билан 1956 йил 7 ноябрь куни  ўртоқлик учрашуви уюштирилиб, терма жамоа вакиллари 11:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўшанда олимпиадачиларнинг машҳур афсонавий Лев Яшин қўриқлаган дарвозасига киритилган ягона гол муаллифи Қобилжон Муқимов бўлганлар. Ўйиндан сўнг, афсонавий Лев Яшин – «Қайси футболчи мени хафа қилди, гол урган йигитчани менга кўрсатингчи?» деган экан. Ўша йили собиқ Собиқ иттифоқ жамоаси олимпиада чемпиони бўлган.

Азиз мухлис, юртдош, сизларга футболимиз фидойиси Қ. Муқимов ҳақида қисқача бўлса-да маълумот бердим…

Поччахон Отаханов, Лазиз Мақсудов, Давид Берлин, Мусо Хўжаев, Қобилжон Муқимов каби ватандошларимиз юртимиз футболи ривожига муносиб улуш қўшганлар тоифасига киради. Ҳозир эса улар орамизда йўқ! Айни ушбу хотира ва қадрлаш кунлари марҳумларни хотиралаш биз тирикларнинг асосий бурчимиздир. Биз умид қилардикки, яқин йиллар ичида улар номига хотира турнирлар ўтказилса, совринлар ташкил этилса, марҳумларнинг руҳлари бизни доимо қўллаб қувватлайди.

Алишер Навоий бобомиз айтганларидек:
Бу гулшан ичраки, йўқдир бақо гулига сабот.
Ажаб саодат эрур, яхшилик била қолса от.


Султанов Турдибой
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика