RU

Последние новости

11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  0 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  2 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  5 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  5 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2

Хотира уйғонса гўзал! Новости

Хотира уйғонса гўзал!

Халқимизда инсон хотираси билан тирик, деган гаплар бежиз айтилмайди.

Ҳақиқатан ҳам ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан, миллий қадриятларимиздан бирига айланган. 

Яқинда, ҳаётлик вақтида эл-юрти учун фидойилик билан хизмат қилган, юрт равнақига беқиёс хизматлари сингган, ўзбек футболида ўзига хос ўчмас из қолдирган воҳалик бир гуруҳ шу соҳа намоёндалари – Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими Нуриддин Зайниев, вилоят футбол ассоциацияси собиқ биринчи вице-президенти Норқул Даминов ҳамда Республика миқёсидаги таниқли собиқ ҳакам Амриддин Сайдалиев хотирасига бағишланган хотира турнири ўтказилди.  

Мусобақа маркази этиб, Қашқадарё вилоятининг Касби тумани болалар ва ўсмирлар футбол мактаби яшил майдони танланди. 2012-2013 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтган мазкур тадбир юксак савияда ташкиллаштирилишида марҳум Амриддин ака Сайдалиевнинг фарзанди Нуриддин Сайдалиев ҳамда унинг кўплаб шогирдлари номидан Жамол Отақулов ташаббус кўрсатишди. 

Кескин, муросасиз ва қизғин курашлар остида ўтган мусобақада Қашқадарё вилоятининг бош жамоаси, Ўзбекистон Суперлигаси қатнашчиси "Насаф", шунингдек, иккинчи лига вакили "Локомотив" (Қарши), Карши тумани "Насаф" филиали ҳамда  Касби тумани БЎФМ жамоалари иштирок этишди. Мусобока якунида ғолиб жамоаларга эсдалик дипломлари, медаллар ва махсус кубок топширилди. 

Ёш футболчиларга "Насаф" клуби ўйинчилари томонидан мастер-класс ўтказилиши эса ушбу турнирнинг энг ҳаяжонли нуқтасига айланди десак, ҳеч муболаға бўлмайди. 

Н.ЗАЙНИЕВ, Н.ДАМИНОВ, А.САЙДАЛИЕВ ХОТИРА ТУРНИРИНИНГ ЯКУНИЙ КЎРИНИШИ

1-ўрин. Касби БЎФМ "А" жамоаси (мураббий - Ж.Эргашов). 

2-ўрин. Касби БЎФМ "B" жамоаси (мураббий - З.Камолов).

3-ўрин. Қарши шаҳри "Локомотив" жамоаси (мураббий - Б.Усмонов). 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика