RU

Последние новости

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  14 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Хосеп Гвардиола билан интервью Новости

Хосеп Гвардиола билан интервью

“Манчестер Сити”нинг янги бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Sky Sports” телеканалига берган интервьюсида Англиядаги ишидан олган биринчи таассуротлари, ўйин фалсафаси ва ўйинчиларга талаби ҳақида фикрларини билдириб ўтди.


- Премьер-лига сизни нимага ўргатишга улгурди?

- Охирги дақиқаларда 2:0 ёки 3:0 ҳисобида олдинда бориш 1:0 ёки 2:1га қараганда яхшироқ. Британ жамоалари 90 дақиқа курашади ва майдонда нима рўй бераётгани муҳим эмас. Охирги дақиқаларда ҳар қандай нарса содир бўлиши мумкин.

- Футбол фалсафангизни бир гап билан ифодалашингиз керак бўлса, нима деган бўлардингиз?

- Мен тўпни ютаман. Ҳар дақиқада у учун курашаман. Менда тўп йўқ бўлса, юқори прессинг қўллайман. Ҳимояланишни унчалик ёқтирмайман, ҳужум қилиш ва рақиб майдони тарафида ҳаракат қилиш ёқади.

- “Лестер” чемпион бўлишдан аввал мавсумни жуда қуйи ўринларда тугатганди. Бу қандай содир бўлган?

- Шунинг учун ҳам футбол ажойиб. “Лестер”га италиялик мураббий борасида омад кулиб боқди. Раньерини биламан, “Валенсия”да ишлаган пайтида унга кўп тоқат қилганман, “Барса”ни тез-тез мағлуб этарди. Бизни Луи ван Гал шуғуллантирганда деярли ҳар ўйинда буни уддалаган.

Клаудио ишонган нарсасини амалга оширмоқда. Мен ҳам шундай қиламан. Жамоаларим менга ёқадиган ва ғояларимни татбиқ қиладиган ўйин кўрсатишлари лозим.

- Натижага эришиш учун ўйинни йўлга қўйишдан воз кечган бўлармидингиз?

- Ҳеч қанақасига. Бу мумкин эмас. Ўйинни ютқазмаслик учун қурбон қилиш керакми? Бирор нарсага ишонсанг, унга охиригача амал қилиш лозим. Дарвозабонни охирги ҳимоячи сифатида ўйнатаётганимда бу рўй бериши мумкин. Мендан нега посбон тўпни шунчаки тепиб юбормаслигини сўрашади. Узоқ муддатли ривожланишда режаларни ушлаш даркор.

- Чиройли бўлмаган тарзда ютишни хоҳламайсизми? Ғалаба учун томошабоп бўлмаган футбол кўрсатмайсизми?

- Йўқ, мен ютишни хоҳлайман. Фойдали бўлиш ва жиддий ўйнашни истайман. Бу фойда келтирмаганда ундан фойдаланмаган бўлардим. Бундай услуб менга ўйинчи ва мураббий сифатида зафар қучишга ёрдам берган. Кўп голлар уриб, кам тўп ўтказиб юбордик.

- Демак, ҳужумкор ва шу билан бирга ҳимоявий мақсади бор футбол?

- Албатта. Мен ютишим керак, акс ҳолда “Сити” мени ишдан бўшатади.

- Сизга 2008 йилдан бери бой хўжайинлар пайдо бўлгач, “Сити”нинг АПЛда 2 марта зафар қучгани босим ўтказадими?

- Босимга дош бериб, қўлимдан келган барча ишни амалга оширишим керак. Мавсум якунида клуб президенти ишимни яхши қилганим, менга ишониш ёки ишонмасликни ҳал қилади.

Биздан кўп нарса кутишларини биламан – фантастик футбол билан ўйинларда ғалаба қозониш. Бу кутишга таъсир ўтказа олмайман. Уларни қабул қилиб, жамоанинг эътиборини ҳар ўйинга қаратишим лозим.

Ўйинлардан кейин таҳлил қиламиз. Мени танқид қилишларидан ташвишланмайман. Ишқибозлар, таҳлилчилар танқид қилишларини биламан. Ютмасак, ОАВда ёмон нарсалар ҳақида ёзишади. Бу Тимбукту, Африка, Австралия, Испания, Италия, Германия – ҳар ерда бир хил.

Балки, Англияда босим ОАВ туфайли кўпроқдир. Бу ерда ўйинни тушунадиган собиқ футболчилар етарли. Бироқ бу ҳам бизнеснинг бир қисми.

- Англия Испания ва Германиядан фарқ қилади.

- Кўп одамлар бу тўғрида гапиради. Менга озроқ вақт беринг. Майдон ва тўп ҳамма жойда бир хил. Жамоанг майдон бўйлаб тўп билан ўйнаётганда фарқи йўқ.

- Ўйинчиларни қандай баҳолайсиз? Сизнинг талабларингизга мос келишини қандай тушунасиз?

- Ҳар бир ўйинчининг ўз сифати бор. Уларни ривожлантириш мумкин. Вақт ўтиши билан улар кучлироқ бўлади. Қўл остимиздаги футболчилар учун машғулотларни уларнинг ўсиб боришини кўзлаган ҳолда ташкил қилганмиз. Улар яхшироқ бўла олишади. Ҳозир эса Премьер-лига ва Чемпионлар лигасидаги ўйинларда курашишга мажбурмиз. Машғулотларда кимнинг энг кучли бўлгани ҳақида қарор чиқаришим лозим.

- Англия футбол доирасида шундай гап бор: “У яхши футболчи ёки мураббий бўлиши мумкин, лекин у буни Стокда ноябрь ойида совуқ ёмғирли шамолда амалга ошира оладими?” Бу британча курашни англатади.

- Шунинг учун ҳам бу ердаман. Сиз менга ўзимни қандай тутишим кераклигини айтяпсиз, чунки буни билмайман. “Арсенал”га қарши Чемпионлар лигасида ўйнаганман. Баъзида ёмғир ёққан, баъзан эса шамол. Британияликлар шундай деган экан, унда тушунарли.

Эҳтимол, бир кун айтарман: “Бу стадионда ўйин услубимни кўрсатишим қийин”. Ҳечқиси йўқ, буларни ҳис қилиш, бошдан кечиришни истайман.

Испания ва Германияда ҳам ҳавоси совға бўлмаган кўп жойлар бор. Кўрамиз, бу ерда қандай бўлар экан.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика