RU

Последние новости

20:21"Манчестер Сити" дарвозабони Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 20:10Ўзбекистон Кубоги. ОКМК - "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  10 19:54Григорий Колосовский: "Суперлига жамоасини мағлуб этишга қодирмиз"  1 19:12"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар  3 18:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" "Навоий ФА" дарвозасига жавобсиз 9та гол урди  20 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 2:0  1 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" меҳмонда "Наманган ФА"ни таслим қилди  1 17:50МЮ Осимхен билан келишиб олди  2 17:29Хавьер Тебас: "АПЛ пул сарфлайди, инвестиция қилмайди. Ла Лига молиявий барқарор, бизнинг клубларимиз зарар кўрмайди"  4 15:55Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар   9 15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  2 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  3 15:22"Қизилқум" 4 май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  1 14:39Голбан, Дориев, Ғиёсов ва бошқалар ... Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 14:25Винисиус: "Менга яхши инсон бўлишим учун эмас, голлар уришим учун пул тўлашади"  19

Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди" Новости

Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Гватемалага қарши кечган учрашувдан сўнг (5:4) матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Учрашувнинг сўнгги уч дақиқаси юқори ҳароратда ўтди. Мен бугун янги услубни қўллаб кўрдим. Бугун "ромб" услубида ҳимояландик. Одатда бундай экспериментларга қул урмас эдик. Бугунги экспериментимиз сабабли бироз кўпроқ голлар ўтказиб юбордик.

- Янги услубда ҳимояланганимиз сезилди. Бугунги учрашувда ўзингиз қандай камчиликларни кузатдингиз? Яна нималарни ўзгартиришимиз керак?

- Сўнгги дақиқаларда учта гол ўтказиб юбордик. Рақибимиз ўйновчи-дарвозабон билан ўйнашни бошлаганида биз дастлаб "ромб" билан, кейин эса "2-2" услубида ҳимоянилар эдик, лекин бугун "ромб" билан ҳимояланишда давом этавердик. Бу услуб бизга ёрдам бера олмаслигини ўтказиб юборган голларимиз орқали билиб олдик. Ўртоқлик учрашувлари эса айнан шундай янгиликларни синаб кўриш учун ажойиб имконият. Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик.

- Терма жамоадаги тажрибали футболчиларнинг кўпчилиги жароҳат сабабли ўйинларда иштирок этишмаяпти. Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев, Равшан Элибоев, Машраб Одиловларнинг йўқлиги терма жамоага қанчалик қийинчилик туғдирмоқда?

- Биз 37 дақиқа давомида устунлик қилдик. Уларнинг йўқлиги бугунги ўйинга таъсир ўтказди деган фикрга қўшилмайман. Биз "ромб" ва "2-2" услубини эксперимент қилиб кўрдик. Яна бир бор такрорлайман, ўртоқлик ўйинларида кўп вариантларни кўриб чиқиш мумкин. Янгиликларга қул уришда давом этамиз. Ўзимиз учун энг оптимал вариантни қидиряпмиз.

- Сўнгги интервьюларингизда ҳимояда хатоларимиз кўп дегандингиз. Бугунги ўйин сизнинг ўша гапларингизга мисол бўла оладими?

- Позицион ҳимоямиз бутунлай бошқа мавзу. Гватемала сўнгги дақиқаларда ўйновчи-дарвозабонни майдонга туширди. Бунга қарши эса бошқача ҳимояланиш керак. Бу умуман бошқа мавзу. Ўйин давомида ҳар бир футзалчи рақибнинг бир футзалчисини индивидуал равишда қўриқлайди. Яъни ҳар доим унга қарши ҳимояланиши керак бўлади. Рақиб сон жиҳатидан устунлик қилаётган паллада эса, биз зоналарни ҳимоя қиламиз. Фарқ шунда холос.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика