RU

Последние новости

09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  5 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  4 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  10 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  9

Хосе Мария Мендез: "Тожикистонга қарши ўйинда натижа мени қизиқтирмайди" Новости

Хосе Мария Мендез: "Тожикистонга қарши ўйинда натижа мени қизиқтирмайди"

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

Кундузги машғулотдан сўнг бош мураббий Хосе Мария Мендезнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Айни пайтда биз ёшлар терма жамоасига номзод ўйинчилар билан танишишимиз, уларнинг имкониятларини кўриб чиқишимиз керак. Бугунги кунда жамоага етарлича номзодларни борлигининг ўзи ютуғимиз. Чунки, 4-5 йил олдин ҳозиргидек 30-40 нафар ёш футзалчилар орасидан номзодларни танлаб олиш имконияти йўқ эди. Бу ерда 20 ёшдан кичик футзалчини топиш жуда қийин эди.

Ўзбекистонда футзал ривожланиб бораётган спорт, бу ерда бошқа мамлакатларга ўхшаб футзал билан 5 ёшдан шуғулланишмайди, балки 18-20 ёшдан мини футбол ўйнашади кўпинча. Ёшлар терма жамоаси билан ишлашда биз бошқалардан анча орқадамиз, лекин бу биринчи ва Ўзбекистон футзалини ривожлантиришдаги қадам.

Бу ҳафтада асосан ёш футзалчиларни айни пайтда нималарга қодирлигини кўриб чиқамиз, ушбу йиғинни шунинг учун ташкиллаштирдик. Йиғин доирасида Тожикистон ёшлар терма жамоасига қарши ўйинларда мени натижа умуман қизиқтирмайди. Муҳими, биз ўз ишимизни қилишимиз, ўйлаган режаларимизни амалда кўришимиз ва ўсишимиз керак", - дейди жаноб Мендез.


Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика