RU

Последние новости

14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   3 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  4 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  17

Хосе Мария Мендез: "Мақсад – "Қайрат"ни ютиш эмас" Новости

Хосе Мария Мендез: "Мақсад – "Қайрат"ни ютиш эмас"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ва эртага Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендез Олма-Отага учиб кетишдан аввал сайтимизга интервью берди.

- Йиғинда асосий эътибор нимага қаратилмоқда?
- Ҳозир бизнинг асосий мақсадимиз ва вазифамиз келаси йилнинг февраль ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати. Ана шу мусобақага тайёргарлик кўряпмиз, айрим камчиликларни бартараф этишга уринаяпмиз. Шунинг учун ҳам натижа бизни ўйлантирмаяпти. Асосийси ўйинимизни ўстириб бориш.

- Айрим машқларни ўйинчилар тўлиқ тушуниб олишмаяпти. Бунинг сабаби нима?
- Янги машқларни бажараяпмиз. Машқларнинг осон, ўртача ва қийин каби даражалари бўлади. Машқларни “Қайрат” билан ўйинларда синаб кўрамиз, мақсадимиз ўртоқлик ўйинида ютиб келиш эмас, машғулотларда бажараётган нарсаларни амалда синаб кўриш.


- “Қайрат” УЕФА кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Ушбу жамоа билан ўйинлардан ўзимиз учун нималарни олишимиз мумкин?
- Бу иккита ўйин биз учун фойда. “Қайрат” Қозоғистон чемпионатида рақибларини осонгина мағлуб этмоқда, УЕФА кубогини ютиш орқали бу клуб тарихга кирди.
Бундай жамоага қарши ўйинда футзалчиларимиз қайсидир маънода қийинчиликка кўникишади, чунки бу ўйинларда тўп кўпроқ рақибда бўлади. Ўйин давомида хато қилмасликка кўникишади, чунки бундай жамоа хатони кечирмайди. Бундан ташқари, стандарт ҳолатларни амалда синаб оламиз, натижа муҳим бўлмагани сабаб турли хил услубларни текшириб кўришимиз мумкин бўлади.

Агар бу ўйинларда ғалаба қозонсак (лекин бу жуда қийин бўлади), бизга қўшимча куч бағишлайди. Агар юта олмасак, фожиа эмас. Теорияда кўриб чиққан вазиятларимизни амалда қўллашга ҳаракат қиламиз.

Шу тариқа, Осиё чемпионатига қадар ўсиб боришни мақсад қилганмиз.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика