RU

Последние новости

07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  3 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  23 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8

Хорхе Фоссати: "Пахтакор" билан ўйинда кўпроқ ҳужум қила оламиз деб кутгандим" Новости

Хорхе Фоссати: "Пахтакор" билан ўйинда кўпроқ ҳужум қила оламиз деб кутгандим"

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Аҳли" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Хорхе Фоссати матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги баҳс жуда қийин ўтиши ҳақида кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳам айтгандим. "Пахтакор" учун мавсум энди бошланмоқда, улар адашмасам 4та расмий ўйин ўтказишди. Биз эса охирги бир ой ичида 8та учраувда иштирок этдик. Ўйинга тайёргарлик кўриш ва тактика танлашда футболчиларимнинг жисмоний ҳолатини ҳам ҳисобга олишим керак эди. Хатто машғулотларда қийинчиликка дуч келдим.

Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида яхши ўйнадик. Тўпга эгалик қилишда яхши таассурот қолдиришди. 20-25-дақиқасида аста-секин рақиб ташаббусга эга бўлди. Бунинг устида ишлашимиз керак.

Тўғриси биз кўпроқ ҳужум қила оламиз деб ўйлагандим. Аммо "Пахтакор" бунга етарлича қаршилик кўрсатди. Бугунги ўйинда "Пахтакор" ғолиб чиқишга ҳақли эди. Ҳакамлик ҳақида нимадир деган бўлардим, аммо бу менинг ваколатимга кирмайди.

"Пахтакор" ҳақида умумий фикр билдираман. Рақиб ташкилий жиҳатдан яхши шаклланиб бораётган жамоага айланиб бормоқда. Бугунги ўйинга тайёрланиш жараёнида "шерлар"нинг "Эйр Форс", "Ал Наср" ва "Персеполис" билан ўйинларини кўриб чиқдим. Шунга амин бўлдимки деярли барча зоналарда тартибли ўйин кўрсатмоқда. Мен ҳам аста-секин ўз жамоамда шуни тадбиқ этишга уринаман", - дейди Хорхе Фоссати.


Рейтинг: +56   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика