RU

Последние новости

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  1 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  3 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

"Бунёдкор": Хорватия сафари маҳорат мактаби вазифасини ўтади Новости

"Бунёдкор": Хорватия сафари маҳорат мактаби вазифасини ўтади

Хорватия футболи ҳақида ортиқча таърифга ҳожат бўлмаса керак.

Дунё футболига Давор Шукер, Лука Модрич каби суперюлдузларни тарбиялаб берган юртда бугунги кунда ҳам янгидан-янги номлар кашф этилмоқда.

Эътиборлиси, хорватлар ҳеч қачон бугунги кун муваффақияти билан тўхтаб қолмайдилар ва янгидан-янги марралар сари дадил илдамлашда давом этишяпти. Футболи йил сайин тараққий этиб бораётган хорватлар, табиийки, ўзлари учун муносиб бўлган давлатлар билан ҳамкорлик ришталарини боғлашади.

Маълумки, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби сўнгги пайтда Хорватия футболи билан яқиндан ҳамкорлик қилишни бошлади. Мақсад ҳар икки томон учун манфаатли бўлган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш.


“Асосий мақсад, биринчи навбатда, болалар-ўсмирлар футболи соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, ўзбекистонлик ёш мураббийларнинг Хорватияда амалиёт ўташлари, европалик малакали мутахассисларнинг юртимизга келиб, семинар ва тренинглар ташкил этишлари, ўз иш услуби ва тажрибалари билан ўртоқлашишлари, Ўзбекистонда ва Хорватияда ташкил этиладиган мусобақаларда ҳар икки давлат жамоаларининг қатнашишларидир. Бир сўз билан айтганда, “Бунёдкор” футбол клуби Хорватия билан ҳамкорликда ўзбек футболига янгиликлар татбиқ қилишни мақсад қилган”, - дейди “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев.


Ўзаро ҳамкорлик ришталари йўлга қўйилгач, ўтган қисқа вақт ичида бир нечта амалий ишларга ҳам қўл урилди. Бу ҳам, ўз навбатида, режалар нечоғлик жиддий эканлигидан далолат беради. Яқинда “Бунёдкор”нинг учта ёш жамоаси Сплит шаҳрида ташкил этилган халқаро “Далматинко” кубогида муваффақиятли иштирок этиб қайтишган эди.

Мазкур ҳамкорликнинг давоми сифатида “Бунёдкор” U-21 ёшлар жамоаси 18-30 июль кунлари Загреб шаҳрида ёзги ўқув-машғулот йиғинини ўтказишди. Иван Бошкович мураббийлигидаги жамоа йиғин давомида 4та назорат-синов учрашувида майдонга тушди.

Рақибларнинг учтаси Хорватия чемпионатининг қуйи лигаси иштирокчилари – “Медимурье”, “Полет” ва “Сегеста” клублари бўлган бўлса, тўртинчиси - мамлакат ички чемпионатининг амалдаги ғолиби, “Динамо” Загреб жамоасининг ўринбосарлари бўлди.

Дастлабки учрашувни “қалдирғочлар” “Медимурье” клубига қарши ўтказишди. Биринчи бўлимда гарчи ҳар икки жамоада ҳам ҳисобни очиш учун қатор қулай вазиятлар юзага келган бўлсада, биргина гол киритилди. Ушбу гол мезбонлар вакили Дорде Магделинич ҳисобига ёзилди.

Танаффусдан кейин ҳам ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида кечган бўлсада, дарвозага битта гол киритилди. “Бунёдкор” дарвозасига киритилган иккинчи голга Петар Хавойич муаллифлик қилди. Шу тариқа, қизиқарли кечган биринчи ўйин 0:2 ҳисобида якун топди.

Иван Бошкович шогирдлари иккинчи учрашувни Хорватиянинг энг номдор ҳисобланган, ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида мунтазам тарзда қатнашиб келадиган “Динамо” Загреб жамоасига қарши ўтказишди. Учрашувни кўтаринки руҳда бошлаган “Бунёдкор” ёшлари дастлабки 45 дақиқаликда сезиларли устунликка эга ҳам бўлишди. 8-дақиқада Абдуллоҳ Омоналиев томонидан киритилган гол эвазига “қалдирғочлар” биринчи таймни 1:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилишди.

Аммо иккинчи тайм бошларида энди мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишди ва 47 ва 50-дақиқаларда кетма-кет иккита гол киритишди. Ҳар икки гол ҳам Лион Шипош ҳисобига ёзилди. 2:1 ҳисоби ўйин охирига қадар ўзгармади.

Ўйиндан кейин ҳар икки жамоа мураббийлари учрашув ҳақидаги фикрларини қуйидагича изоҳлашди.


Иван Бошкович, “Бунёдкор” устози:

- Рақиб жуда кучли эди. Шунга қарамай, шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Айниқса, биринчи таймда устунликка эга бўлдик ва биринчи бўлиб ҳисобни очишга муваффақ бўлдик. Танаффусда бошқа ўйинчиларга ҳам майдонга тушиш имконини бердим ва 6 нафар ўйинчини алмаштирдим. Иккинчи таймни яхши бошлай олмадик. Тўрт дақиқа ичида 2та гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг йигитларимиз ўзларига кела бошлашди. Гарчи учрашувда имкониятни бой берган бўлсакда, жамоамиз ўйинидан қониқдим. Фурсатдан фойдаланиб, бизга Хорватияда ўқув-машғулот йиғинини ўташимиз учун барча шароитларни яратиб берган “Ўзбекнефтгаз” АЖга ва клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.


Дамир Крзнар, “Динамо” Загреб устози:

- Аввало, “Бунёдкор” жамоасини ажойиб ўйин билан табриклайман. Бугун имкониятларга бой учрашув бўлди. Икки жамоа футболчилари яхши футбол намойиш этишди, деб ҳисоблайман. Рақиб жамоа биринчи таймда биздан яхшироқ кўринди. Чунки улар биринчи бўлиб гол киритишди ва жуда юқори прессингни амалга оширдилар. Иккинчи таймда биз баъзи ўзгаришларни қилиб, ўйинни ўз томонимизга оғдирдик. Бизда 20 нафар яхши даражадаги футболчилар бор. “Бунёдкор”да асосий таркиб ва захира ўйинчилари орасида фарқ бор экан. Рақибимиз ҳужумкор ва позицион футбол намойиш қилди ва бу менга ёқди. “Бунёдкор” ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Боиси, клубда ёшларга кўп эътибор қаратилади. Шу орқали улар катта тажриба тўплашади. “Бунёдкор” Ўзбекистоннинг етакчи жамоаларидан бири ва у тўғри йўлдан боряпти. Жамоада яхши футболчилар кўп. Менга кўпроқ жамоа сардори Хуршид Убайдуллаев ёқди. У, ҳимоячи бўлса ҳам, ҳужумда яхши ўйнар экан.

“Бунёдкор” ўринбосарларининг навбатдаги рақиби Хорватия чемпионати 3-лигаси иштирокчиси, шимолий минтақа ғолиби - “Полет” клуби бўлди.

Ушбу ўйинда дарвозаларга жами еттита гол киритилди. Шундан учтаси “қалдирғочлар” ҳисобига ёзилди. “Бунёдкор” таркибида киритилган голларга Искандар Солиев, Улуғбек Кенжаев ва Судайсий Жўрабоев муаллифлик қилдилар.

Сўнгги ўйинда ёш "қалдирғочлар" Хорватиянинг энг қадимий клубларидан бўлган, ташкил топган йили 1906 йил билан зикр этилган “Сегеста” жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Бу галги ўйинда индивидуал хатолар қимматга тушди. Ва йирик 0:3 ҳисобида имконият бой берилди.


“Европа жамоалари билан ўйнаш бизнинг тажрибамизни оширади. Хорватияда ўтказган йиғинимиз сермаҳсул бўлди. Кучли жамоалар билан куч синашдик. Ўйлайманки, бу ерда орттирилган тажрибаларимиз ички чемпионат ўйинларида ўз сўзини айтади. Бизга Хорватияда йиғин ўтказишимизга шароит яратиб берган клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман”, - дейди “Бунёдкор” ўринбосарлари жамоаси ҳимоячиси Тоҳир Тўхтасинов.

Хорватия сафари ҳақида хулоса сифатида шуни таъкидлаш жоизки, клуб ўринбосарлари гарчи барча ўйинларда мағлубиятга учраган бўлсаларда, асосийси, мазкур учрашувлар орқали катта тажриба тўпланди. Бу эса яқин келажакда ўз сўзини айтишига ишонамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика