RU

Последние новости

11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  17 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0

⚡️ "Хориждаги ўзбегим". Ўзбекистон МТЖ йиғинига жалб этилган легионерларимиз статистикаси. Яна кимлар чақирув олишга лойиқ эди? Новости

⚡️ "Хориждаги ўзбегим". Ўзбекистон МТЖ йиғинига жалб этилган легионерларимиз статистикаси. Яна кимлар чақирув олишга лойиқ эди?

Ўзбекистон МТЖнинг Камерун ва Коста-Рикага қарши ўртоқлик ўйинлари учун футболчилар қайдномаси эълон қилинганди.

Сречко Катанец Камерун ва Коста-Рикага қарши ўйинлар учун якуний таркибни эълон қилди

23 нафар ўйинчи орасида 7 нафар легионер борлигини кўриш мумкин. “Хориждаги ўзбегим” илк бор матнли вариантда уларнинг статистикасини эътиборингизга хавола қилади.

ҲИМОЯЧИЛАР

Иброҳимҳалил Йўлдошев

“Пари НН” сафида жорий мавсумни анча яхши ўтказмоқда. Ушбу мавсум РПЛда 10 та баҳсда қатнашиб, 2 та гол урди ва битта пасни ўз ҳисобига ёздирди. Шунингдек, 2 бор сариқ карточка олди. Ҳозирда Россия чемпионатидаги энг яхши фульбеклардан бири бўлиб турибди.

21 ёшли футболчи майдонда 552 дақиқа ҳаракат қилиб, 21 бор рақиблардан тўпни олиб қўйган, 5 та фол ишлатган ва 6 марта дарвоза томон зарба йўллаган (РПЛ расмий сайти).

Ўзбекистон МТЖда эса Иброҳимҳалил 12 та учрашувда қатнашишга улгурди ва Малайзияга қарши ўртоқлик учрашувида гол урганди. Ўшанда 5:1 ҳисобда вакилларимиз ғалаба қозонган.

Дарвоқе, нижний новгородликлар Россия чемпионати 10 туридан кейин 12 очко билан турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР

Отабек Шукуров

Туркия Суперлигаси 7-турида “Карагюмрук” сафарда кучли учликда бораётган “Истанбул Башакшехир” билан дуранг ўйнади ва баҳс ҳисоб очилмади. Отабек Шукуров ўйиннинг 66-дақиқасида сариқ олди ва 90+5-дақиқада яна сариқ олиб, майдондан четлатилди.

Адашмасам, бу Шукуров учун фаолиятидаги 2-қизил карточка бўлди. У бир неча йил олдин “Бунёдкор” сафида ҳам майдондан четилатилганди.

Умуман 26 ёшли хавбек Андреа Пирлонинг ишонган футболчиларидан бири бўлиб турибди. У Туркия чемпионатида ҳозиргача 6 баҳсда қатнашди

Фотиҳликлар айни вақт турнир жадвалида 6 очко билан 13-ўринда бормоқда ва улар ҳисобида битта захира ўйини ҳам бор.

Отабек Ўзбекистон МТЖ сафида 46 та баҳсда қатнашиб, 3 та гол уришга эришган. Ўз голларини Саудия Арабистони – 2:3 (ЖЧ-2022 саралаши). Хитой – 2:0 (ЖЧ-2018 саралаши) ҳамда Сенегал – 1:1 (ўртоқлик) дарвозасига урган.

Остон Ўрунов

Остон клуб миқёсида 28 майдан бери майдонга чиқмаганди. Ва “Урал”га ўтганидан сўнг, сентябрь ойида 2 та учрашувда қатнашиб, уларда захирадан ўйинга қўшилди. РПЛ 10-тури доирасидаги “Аҳмат” (2:1) билан ўйинда захирада қолдирилди. “Урал” ҳозирда чемпионатда 4 очко билан 15-ўринда турибди

Ўзбекистон МТЖдаги иштирокига тўхталсак, Ўрунов 7 учрашувда битта гол уришга эришган. Ягона аниқ зарбаси Осиё кубоги-2023 саралаши доирасида жорий йил Мальдив оролларига (4:0) қарши учрашувда қайд этилганди.

Шаҳбоз Умаров

Умаров “Ордабаси”да БАТЭдагидек сермаҳсул ҳаракат қила олмаяпти. У ҳозиргача шимкентликлар сафида 10 та учрашувда қатнашиб, битта сариқ олди.

“Ордабаси” кубокда ярим финалга чиққан ва 19 октябрда “Астана”га қарши тўқнаш келади. Жамоа Қозоғистон чемпионати 20 туридан кейин 29 очко билан 6-ўринда бормоқда.

23 ёшли Умаров миллий терма либосида 3 та учрашувда қатнашган ва барчаси ўртоқлик ўйинларига тўғри келади - Ўзбекистон 3:0 Жанубий Судан, Иордания 3:0 Ўзбекистон, Ўзбекистон 5:1 Малайзия.

Хожимат Эркинов

Эркинов “Торпедо” сафида деярли барча учрашувларда майдонга чиқмоқда. У москваликлар таркибида 10 та учрашувда қатнашиб, учта сариқ олди. У РПЛ 10-тури доирасидаги ЦСКАга қарши баҳсни тўлиқ ўтказди ва унда жамоадошлари 1:0 ҳисобида зафар қучиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида 4 очко билан аутсайдер бўлиб турибди.

21 ёшли футболчимиз мусобақа жорий мавсумида 29 бор рақиблардан тўпни олиб қўйган, 6 бор дарвоза томон зарба йўллаган ва икки марта қўполлик ишлатган (РПЛ расмий сайти).

Хожимат ҳозиргача Ўзбекистон МТЖ сафида 11 учрашув ўтказган. Уларнинг фақат биттаси расмий ўйинга тўғри келади – ЖЧ-2022 саралаши Сингапур 5:0.

ҲУЖУМЧИЛАР

Элдор Шомуродов

Асосий футболчимиз жорий мавсум “Рома” сафида атиги 50 дақиқани майдонда ўтказди. Элдор Европа Лигаси доирасида “Лудогерец” билан учрашувда гол урганди. Ўтган куни бўлиб ўтган “Аталанта”га (0:1) қарши баҳсда эса 79-дақиқада Тэмми Абраҳам ўрнига майдонга чиқиб, 3 та қулай имкониятга эга бўлди. Бирида ўзининг рақобатчиларидан бири Андеа Белоттига гол уриш учун имкон ҳосил қилиб берганди.

27 ёшли форвардимиз майдонга тушган ўйинларнинг барчасида римликлар мағлуб бўлди: “Удинезе” 0:4, “Лудогорец” 1:2, “Аталанта” 0:1. “Бўрилар” ҳозирда 13 очко билан А Серияда кучли олтиликда бормоқда. Пешқадам “Наполи”да 17 очко

Элдор Ўзбекистон МТЖда 57 ўйинда иштирок этиб, 31 та тўп киритишга улгурган. У миллий жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Александр Гейнриҳ ҳамда Миржалол Қосимов билан тенглашиб олган. Рекордчи Максим Шацкихда эса 34 та тўп мавжуд.

Игорь Сергеев

“Тобол” Қозоғистон чемпионати 20-турининг марказий баҳсида “Астана”ни сафарда 2:1 ҳисобида енгиб, очколари сонини 35 тага етказиб олган ҳолда 3-ўрнини мустаҳкамлади. Улар мағлуб этган жамоа 37 очко билан 2-ўринда, пешқадам “Актобе”да эса 42 очко мавжуд.

29 ёшли Игорь жорий мусобақада 20-учрашувини ўтказиб, 8 та гол урган. У тўпурарлар рўйхатида 4-ўринда бормоқда. Пешқадам Педру Эужениу ҳисобида 12 та тўп мавжуд.

Шунингдек, Игор Қозоғистон Суперкубоги (“Қайрат Алмати” 2:1)да қатнашиб, мамлакат кубогида 2 ўйинда 2 та гол урди. Ҳамда ЕЧЛ ва Конференциялар лигаси саралашида 4 учрашувда қатнашиб, битта голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Игорь Ўзбекистон МТЖ йиғинига чақирилган футболчилар ичида миллий терма либосида энг кўп учрашув ўтказган ўйинчи бўлиб турибди. У 62 баҳсда 17 та тўп киритган.

Маълумот ўрнида, Сергеев охирги марта миллий термадаги расмий ўйинда 2019 йил октябрь ойида ЖЧ-2022 саралашида доирасида Тошкентда ўтган Яманга қарши учрашувда гол урган экан.

У Камерун ва Коста Рика билан учрашувларда майдонга чиқса, миллий жамоа гвардиячилари рўйхатида Асрор Алиқулов, Николай Ширшов (63 тадан ўйин) ҳамда Андрей Фёдоров (64) билан тенглашиб олиш имконияти бор.

ЛОЙИҚ БЎЛГАНЛАР

Бобир Абдихолиқов

Беларусда порлаётган ҳамюртимизнинг термадан чақирув олмагани бироз ажаблантиради. 25 ёшли форвард чемпионатда максимал натижа кўрсатмоқда. 21 ўйинда 20 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида 6 та пас бор ва энг яхши ассистентлар рўйхатида 2-бўлиб турибди. “Минск” аъзоси Антон Шрамченко 9 та пас билан пешқадам.

“Энергетик-БГУ” 44 очко билан турнир жадвалида етакчи. Мазкур биринчиликда чемпион ЕЧЛ саралашида қатнашади.

Абдихолиқов гол+пас системаси бўйича ҳам анча олдинлаб кетган - 26 очко. Энг яқин таъқибчиси Владимир Хващинскийда 14 очко (12+2) мавжуд.

25 ёшли ўзбекистонлик чемпионат бир мавсуми давомида гол уриш бўйича 6-ўриндаги Пётр Качуро билан тенглашиб олган. У жорий мавсум кубокда ҳам битта учрашувда иштирок этиб, гол уришга эришди

Бобир терма либосида учта баҳсда қатнашган ва барчаси ўртоқлик ўйинлари бўлган – Сурия 0:1, Беларус 0:1, Уругвай 0:3.

Бевосита, Беларусь чемпионатининг УEФАдаги мавқейига эътибор қаратсак, мусобақа рейтингда 55 мамлакат ичида 38-ўринда турибди. Улардан пастроқда Босния, Арманистон, Грузия, Уэльс чемпионатлари бор. Бироз юқорироқда эса Қозоғистон, Польша чемпионатларини кўриш мумкин.

Азизжон Ғаниев

Осиё чемпионлар Лигаси бу мавсум гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиларидан бири бўлган Ғаниев ҳам термадан чақирув олмади. 

24 ёшли хавбек “Шабаб Ал Аҳли” сафида БАА чемпионати стартидан ўрин олган 3 баҳснинг барчасида қатнашди. Дубайликлар илк турда “Шаржа”га 0:2 ҳисобида ютқазди ва кейинги ўйинларда “Ал Фужайра” ҳамда “Ал Ваҳда”ни 2:1 натижалари билан енгишга эришди. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида 6 очко билан кучли тўртликда бормоқда.

Азиз ОЧЛда 5 ўйинда учта гол урди ва жамоасининг кейинги босқичга чиқиши учун ҳисса қўшди.

Қизиғи, Ғаниев ҳам Ўзбекистон МТЖ сафида бирорта ҳам расмий учрашувда қатнашмаган ва 11 та ўйин ўртоқлик баҳсларига тўғри келади. Охирги марта 2022 йил 27 январда Жанубий Судан (3:0) билан учрашувда иштирок этган.

P.S.: “Ал Насср”даги Жалолиддин Машарипов эса жароҳати туфайли терма йиғинига жалб этилмади.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика