"Хоразм"ни "Хива" либосида ўйнашига нима сабаб бўлганди?
24 июл 2013 09:13
Новости


"Хоразм"ни "Хива" либосида ўйнашига нима сабаб бўлганди?
ўтган йили Биринчи лигада иштирок этган "Хива" клуби номи ва эмблемаси туширилган либосларда майдонга тушган эди. Бу эса матбуотда ва мухлислар орасида турли хил бахс мунозараларни келтириб чиқарганди. Аслида ўшанда нима бўлганди? Бунга "Хоразм" жамоаси бош мураббийи Мансур Давлетов ёрдамида аниқлик киритишга уриндик.
"Ҳа тўғри, жамоамиз ҳақиқатдан ҳам шу куни "Хива" либосида майдонга тушганди. Лекин мени ажаблантиргани буни матбуотда ўзгача қарши олишди. "Хоразм" ва "Хива" жамоаларининг ўзаги бир эканлигини айтиб ўтмоқчиман. Бундан ташқари мен ўтган йили "Хива" жамоасини бошқаргандим. Бу жамоа Биринчи лигада иштирок этмаслиги ойдинлашганидан сўнг барча эътибор "Хоразм"га қаратилди ва моддий база ҳам шу жамоага ўтказилди. Айни пайтда жамоамиз тўрт хилдаги спорт формасига эга. Очиғини айтсам, биз ўша куни майдонга тушган форма жамоамиз, яъни “Хива” либоси жамоамиз учун омадли ҳисобланади. Бошқаларни билмадиму лекин мен шундай деб ўйлайман" - дея изоҳ бериб ўтди хоразмликлар бош мураббийи.

Комментарии