RU

Последние новости

19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  0 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  1 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  10 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  0 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  1 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  14 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  2 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  44 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  5 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4

Хоразмда ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги бошланди Новости

Хоразмда ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги бошланди

Кеча Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги марказий ўйингоҳда 2002 йилда туғилган ёш “чарм тўп” усталари орасида мамлакат биринчилиги бошланди. Мазкур мусобақанинг очилиш маросими байрамона тарзда нишонланди.
Тантанада вилоят ва Янгибозор тумани ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят футбол федерацияси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Ўз навбатида Янгибозор тумани ҳокими ўринбосари Саидназар Саиджонов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг вилоят бўйича вакили Комилжон Жуманиёзов, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Шокиржон Мадаминовлар ҳукуматимиз томонидан болалар футболини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг ижобий самаралар бераётгани ҳақида сўз юритишиб, мусобақада куч синашаётган ёш футболчиларга омадлар тилашди.



Бевосита мусобақа хусусида тўхталсак, жорий йилги биринчиликда ўн жамоа иштирок этмоқда. Айни дамда улар уч гуруҳга тақсимланишган:

“А” гуруҳи – Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилоятлари.
“В” гуруҳи–Қорақалпоғистон республикаси, Наманган, Бухоро, Навоий вилоятлари.
“С” гуруҳи – Андижон, Сирдарё, Хоразм вилоятлари.
Биринчиликнинг дастлабки тўрт учрашувида қуйидаги натижалар қайд қилинди: Хоразм – Сирдарё – 2:0, Наманган – Қорақалпоғистон – 4:0, Бухоро – Навоий– 0:4, Тошкент вилояти – Самарқанд – 2:0.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика