RU

Последние новости

11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  0 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  5 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  1 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  21 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  35 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  4 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  5 01:11Холанд қайтди  1

“Хоразм” – “Зомин” - 2:1. Тўлиқ шарҳ Новости

“Хоразм” – “Зомин” - 2:1. Тўлиқ шарҳ

Муболаға эмас, “Хоразм” ва “Зомин” жамоалари баҳси “Ғарб” минтақасининг марказий учрашуви эди.
Ваҳоланки, иккала жамоа ҳам мусобақа жадвалининг дастлабки “уч”лигида бир очко фарқи билан боришаётганди. Қолаверса, мазкур ўйиннинг кескин ва қизиқарли ўтишига яна бир сабаб бўлиб, биринчи даврада урганчликлар сафарда “Зомин” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб қайтишганди.
Учрашув хоразмликларнинг хужумлари билан бошланди. 3-дақиқада Сарвар Жуманиёзовнинг амалга оширган зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг тўсини ёнгинасидан ўтиб кетди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Темур Бекчанов меҳмонлар дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтирди. Табиийки, “Зомин”ликлар ҳам қараб туришмади. Ўйиннинг 15-дақиқасида улар томонидан уюштирилган қарши ҳужум оқибатида урганчликлар ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборишларига бир баҳя қолди. Ушбу вазиятда зоминликлар ҳужумчиси Дилмуҳаммад Худойбердиевнинг кучли зарбасини дарвоза устуни қайтаришга “муваффақ” бўлди. 20-дақиқада эса Асилжон Мансуров тепган тўп майдон эгалари дарвозабони Ғайрат Ўдаевни шошилтириб қўйди. Кўп ўтмай, Собиржон Азизов ҳам Ғайратнинг сергаклигини синаб кўрди. Бу ерда тажрибали дарвозабон маҳорат кўрсатиб, тўпни илиб олди. Бирибир, меҳмонларнинг қарши ҳужумларидан бири ҳисобнинг очилиши билан якун топди. Урганчлик Илёс Хайров деярли майдон марказида рақибига тўпни олдириб қўяди. Ушбу хато мезбонларга қимматга тушади. Тўпга эгалик қилган Лутфулло Файзуллаев эса  тезкорлик билан жарима майдончаси ичига кириб бориб, тўпни Ғ. Ўдаев устидан ошириб дарвоза тўрига йўллайди, 0:1.

Учрашувнинг иккинчи қисми асосан, “Хоразм”ликлар устунлигида ўтган бўлсада, бир томондан “Зомин” жамоаси ҳимоячиларининг ишончли ҳаракатлари, иккинчи тарафдан уларнинг дарвозабони Шоҳрухжон Эшбўтаевнинг маҳорати эвазига дарвозалари дахлсизлигини  анча вақтгача сақлаб турилди. Ўйин якунланиб борар, бундан на фақат майдондаги урганчлик футболчилар, ҳатто, уларнинг мураббийларидан тортиб оддий мухлисгача ўзларини кучли ҳаёжон оғушида сеза бошлашди. Уларни бир савол қийнарди. Наҳотки, “Хоразм” жамоаси ўз майдонида мағлубиятга учраса. Очиғи, стадионга йиғилган ишқибозлар  дурангга ҳам рози  бўлишаётган бир пайтда меҳмонлар ҳимоячилари ўз жарима майдончаси ичида захирадан майдонга тушган Жавлон Эгамовни қоидага зид равишда тўхтатиб қолишади. Шу заҳоти ҳакам 11-метрлик нуқтадан тўп тепиш кераклигини кўрсатади. Низомжон Норов кучли зарба билан ҳисобни тенглаштиради. Учрашув тугашга бир дақиқа қолганида эса “Хоразм” жамоаси футболчилари ғалабага бўлган иродаларини намойиш этишади. Сарвар Жуманиёзов меҳмонлар дарвозасига қойилмақом равишда иккинчи тўпни жойлаб, ҳисобни 2:1 га етказади. Бу “Хоразм” жамоаси учун ғалаба тўпи эди.

Ҳисоботимиз сўнггида бир сўзни айтиб ўтишни жоиз билдик. Ниҳоясига етган ушбу ўйин ўзининг шиддатли ўтганлиги ва томошабоплиги билан олий лигага хос ва мос бўлди.

“Ғарб” минтақаси. 12- тур. 8 июнь (душанба)
“Хоразм” (Урганч) – “Зомин” (Зомин) – 2:1 (1:0).
Янгибозор тумани ўйингоҳи.1011 томошабин.
Ҳакамлар: Н. Қосимов (Деҳқонобод) –6,9, Д. Искандеров (Нукус) - 8,0, З. Элибоев (Қарши) –8,0, А. Алимов (Урганч) -7.
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
Голлар: Н. Норов( 80-пенальти), С. Жуманиёзов(89)  - Л. Файзуллаев(30).

“Хоразм”: Ғайрат Ўдаев, Шаҳзод Маннонов,  Марат Қудратов, Темур Исмоилов, Маркс Қуронбоев(Жамолиддин Машарипов,90), Темур Бекчанов(Жавлон Эгамов,58), Сарвар Жуманиёзов(Ринат Байрамов, 90), Жасур Отажонов, Мирза Қурёзов(Хушнуд Қурёзов, 84), Илёс Хайров, Аброр Ҳусинов(Низомжон Норов, 46).

“Зомин”: Шоҳрухжон Эшбўтаев, Элдор Каримов, Азамат Абдуллаев, Убайдулло Набиев, Собиржон Азизов, Холмўмин Давронов(Нодирбек Тешабоев,56), Абдураҳмон Абдулҳақов, Омаджон Тойлоқов, Лутфулло Файзуллаев(Беҳзод Мирзамуродов, 68), Асилжон Мансуров, Дилмуҳаммад Худойбердиев(Достонбек Тошматов, 75).

Огоҳлантиришлар: М. Қудратов (51), И. Хайров(73), С. Жуманиязов (89)  – А. Абдулҳақов(27), Э. Каримов (58), А. Абдуллаев(90+4).


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика