RU

Последние новости

17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  1 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0

“Хоразм” жамоаси хотира турнирида иштирок этмоқда Новости

“Хоразм” жамоаси хотира турнирида иштирок этмоқда

Жорий йилги мавсумга тайёргарлик жараёнининг иккинчи босқичини ўтаётган Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси воҳада ташкил этилаётган турли мусобақаларда ҳам қатнашмоқда.
Жамоа бош мураббийи Вали Султонов ушбу ўйинлардан шогирдларининг жисмоний, тактик ва техник жиҳатларини синовдан ўтказишда унумли фойдаланяпти.
  
Жумладан, “Хоразм”лик футболчилар Хонқа тумани марказий ўйингоҳида уюштирилаётган футбол фидойиси Қаҳрамон Мусаев хотирасига бағишланган турнирда ҳам иштирокини бошлашди. Урганчлик “чарм тўп” усталари дастлабки учрашувни “Умид ниҳоллари-2005” жамоасига қарши ўтказишди. Ўйинда тажриба ўз сўзини айтди. “Хоразм” жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Урганчлик футболчиларнинг ўйинини кузатиш мақсадида “Хонқа” ўйингоҳига Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов ва “Хоразм” футбол клуби директори Султонбой Нурметовлар ҳам ташриф буюришди.
  
Бевосита хотира турнири хусусида тўхталсак, унда саккизта жамоа иштирок этяпти. Мусобақанинг дастлабки кунида тўртта учрашув ўтказилди:
    
“Хоразм” (Урганч) – “Умид ниҳоллари-2005” (Урганч) - 5:0,
“Хонқа” (Хонқа тумани) – “Урганч ОЗК-2” (Урганч) - 4:3,
“Боғот” (Боғот тумани) – “Хоразм-2” (Урганч) - 1:2,
“Урганч ОЗК-1” (Урганч) - “Урганч ОЗК-3” (Урганч) - 4:1.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика