RU

Последние новости

11:57"Пушкаш" мукофоти совриндори фаолиятини 33 ёшида якунлади  1 11:29"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?  0 10:53Роберто Манчини Россия клубида иш бошлаши мумкин  1 10:24Жароҳати сабаб янги мавсум стартини ўтказиб юборадиган футболчилардан иборат рамзий жамоа  1 09:55Превью. Бугун "Сўғдиёна" Тошкентда "шерлар" меҳмони бўлади  3 09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  4 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  4 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  10 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  14 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  3 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  2 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  6 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  23 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  3

“Хоразм” жамоаси пойтахтда йиғин ўтказади Новости

“Хоразм” жамоаси пойтахтда йиғин ўтказади

Жорий йилги биринчи лига ўйинларига тайёргарлик кўраётган Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси Тошкент шаҳрида ўн кунлик ўқув-машғулот йиғинини уюштиради.
Айни дамда, урганчлик футболчилар бош мураббий Вали Султонов бошчилигида пойтахтга қараб йўлга чиқишган.
  
Жамоанинг сафари олдидан “Хоразм” футбол клуби директори Султонбой Нурметов билан учрашиб мухтасар суҳбатлашдик.

- Жамоанинг ушбу йиғинидан кўзланган мақсад нималардан иборат?
- 25 март санасига қадар давом этадиган машғулотларимиз қаторида 5-6 та назорат учрашувларини ўтказишни кўзлаяпмиз. Бундан ташқари футболчиларимиз махсус тиббий кўрикдан ўтишади. Қолаверса, Тошкентдаги йиғинимиз мобайнида жамоамизнинг якуний таркиби аниқлаб олинади.
    
-  Таркибда ўзгаришлар борми?

-  Жамоамизнинг ўтган йилги таркиби деярли сақлаб қолинди. Улар сафига вилоятимизнинг 2-лига ўйинларида тўп сурган қатор ёш футболчиларни жалб қилганмиз. Умуман, йиғинимиз чоғида майдондаги айрим чизиқларни кучайтириш мақсадида “Хоразм”га яна 3-4 та футболчини чақиришни режалаштирганмиз. Зеро, асосий мақсадимиз чиройли ўйинларимиз билан мухлисларимизни қувонтиришдир.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика