Хоразм вилояти футбол Федерациясининг 2014 йилги якунлари сарҳисоб қилинди
25 дек 2014 12:14
Новости
Хоразм вилояти футбол Федерациясининг 2014 йилги якунлари сарҳисоб қилинди
Урганч шаҳридаги “Висол” тўйхонасида Хоразм вилояти футбол федерациясининг 2014 йилги якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирга вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят футбол федерацияси вакиллари, шунингдек, воҳанинг етакчи мутахассислари, мураббийлари, футболчилари, оммавий ахборот воситалари ва меҳмонлар ташриф буюришди.
Тадбир давомида Ўзбекистон чемпионатининг жорий йилги аёллар биринчи лигасида фахрли учинчи ўринни эгаллаб, келаси йилдан олий лигага йўлланма олган Янгибозор туманининг “Тўмарис” аёллар жамоаси ва 2014 йил бўйича Хоразм вилоятининг “Энг яхши”ларини шарафлаш маросими ўтказилди.
Жумладан, Хоразм вилояти футбол федерацияси томонидан уюштирилган сўровномага асосан аниқланган ғолиблар вилоят ҳокимлиги, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва вилоят футбол федерацияси томонидан тегишли даражадаги диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Қуйидагилар Хоразм вилояти футболининг 2014 йил якуни бўйича “Энг яхши”лар номинациясида ғолиб бўлишди:
“Йилнинг энг яхши футболчиси” – Жамшид Искандаров,
“Йилнинг энг яхши иқтидорли футболчиси” – Умидбек Султонов,
“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” – Ҳабибулла Матёқубов,
“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” – Дилноза Бектемирова,
“Йилнинг энг яхши фахрий футболчиси” – Шокир Дўсчанов,
“Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи” – Отабек Раҳимов,
“Йилнинг энг яхши мураббийи” – Ислом Абдушарипов,
“Йилнинг энг яхши аёллар футболи мураббийи” – Олимбой Давлетов,
“Йилнинг энг яхши мини футбол жамоаси” – “Алоқа Банк” жамоаси,
“Йилнинг энг яхши ёшлар жамоаси” – 2002 йилда туғилган ёшлар вилоят терма жамоаси,
“Йилнинг энг яхши ҳаками” – Анвар Алимов,
“Йилнинг энг яхши тўпурари” - Ферузбек Жабборов.
Шунингдек, 2014 йилда Хоразм вилояти биринчилигида ғолиб чиққан Урганч Давлат университети ва Хоразм вилояти кубоги соҳиби бўлган Урганч Олимпия захиралари коллежи жамоаси ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
- Ушбу байрам тадбири янги йил арафасида воҳамиз футбол аҳлига қувончли дақиқаларни бахшида этди, - дейди Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшанбек Отажонов. – Ишончим комилки, ушбу тадбиримиз кейинги йилларда воҳамиз футболини янада юқори чўққиларни эгаллашига ўзига хос омил вазифасини ўтайди.
- Бу кунни ҳеч қачон унута олмасам керак, - дейди “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинацияси ғолиби Ислом Абдушарипов. – Ваҳоланки, воҳамизда жуда кўп тажрибали мураббийлар фаолият юритишади. Шунга қарамай, улар орасида Хоразм вилоятининг 2014 йилги энг яхши мураббийи деб эътироф этилишим менга битмас –туганмас севинч ва ғурур бағишлаяпти.
- Вилоятимизда ўтказилаётган мини футбол мусобақаларида мунтазам равишда иштирок этиб келамиз, - дейди “Алоқа Банк” мини футбол жамоаси сардори Фурқат Жуманиёзов. – Жорий йилда жамоамиз бешинчи маротаба Хоразм вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди. Албатта, бундан хурсандмиз. Айниқса, 2014 йил якунига кўра мини футбол жамоамизнинг Хоразм вилоятида энг кучли деб эътироф этилиши биз учун кутилмаган совға бўлди. Бу бизга ўзгача кайфият бағишлаяпти.
Хоразм вилояти футбол федерациясининг 2014 йилги якунларига бағишланган тантанали маросимда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Хўжаниёзова иштирок этди ва маъруза қилди.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Комментарии