RU

Последние новости

01:15ЕЧЛ. "Арсенал" – ПСЖ 0:1 (матнли трансляция)  40 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  24 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  20 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  27 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Хоразм вилояти. 2-лиганинг 7-тури ниҳоясига етди Новости

Хоразм вилояти. 2-лиганинг 7-тури ниҳоясига етди

Кеча Хоразм вилоятининг 2 лига жамоалари 7- тур ўйинларини ниҳоясига етказишди.
Қизиқарли учрашувлардан бири Гурлан туманининг марказий ўйингоҳида бўлиб ўтди. “Гурлан” жамоаси Янгиариқ туманининг “Наврўз” жамоаси билан ўзаро куч синашди. Асосан ёшлардан иборат бўлган мезбонлар жамоаси  3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Майдон эгаларининг уччала тўпини ҳам Санъат Қуролов киритиб, “хет-трик”ка эришди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, учрашув танаффусида ўзига хос тадбир уюштирилди. Ўтган ҳафтада 2001 йилда туғилган ёшлар ўртасида ташкил этилган вилоят биринчилигида фахрли иккинчи ўринни эгаллаган гурланлик футболчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Марказий минбар олдига саф тортган ёш “чарм тўп” ўйини усталарини Гурлан тумани ҳокими ўринбосари Сардорбек Юсупов эришган муваффақиятлари билан қизғин қутлади. Уларни ва мураббийи Қаҳрамон Сотиболдиевни мазкур мусобақанинг фахрий ёрлиқлари, медал ва футбол кийимлари билан тантанали равишда тақдирлади.

Энди мазкур турнинг барча учрашувлари натижалари билан танишинг.
24 июль
- “Хива” (Хива шаҳри) - “Интернат” (Урганч шаҳри) -  + : - ,
“Урганч ОЗК-1” (Урганч шаҳри) - “Терма-97” (Урганч шаҳри) - 2:2.   
25 июль
“Янгибозор” (Янгибозор тумани) - Шохобод” (Шовот тумани) - 3:1,
“Гурлан” (Гурлан) - “Наврўз” (Янгиариқ тумани) - 3:2,     
“Урганч ОЗК-2” (Урганч шаҳри) - “Хонқа” (Хонқа тумани) - 4:3  ,
“Қўшкўпир” (Қўшкўпир тумани) - дам олиш.

7-турдан кейинги вазият: 1. “Урганч ОЗК-1” – 17 очко(7 ўйин). 2. “Янгибозор” – 12(6). 3. “Терма-97” – 11(5). 4. “Хонқа” – 9(7). 5. “Хива” – 9(7). 6. “Урганч ОЗК-2” – 9(6). 7. “Гурлан”  - 7( 6). 8. “Шохобод” – 6(5). 9. “Қўшкўпир” – 4(6). 10. “Наврўз” – 4(5). 11. “Интернат” – 3(6).         

 Икром  Худойберганов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика