RU

Последние новости

12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  2 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  5 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  7 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  28 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5

"Хоразм" устози Руслан Аҳмедов: "Ҳамма ерда натижа учун вақт чўзилади" Новости

"Хоразм" устози Руслан Аҳмедов: "Ҳамма ерда натижа учун вақт чўзилади"

"Қўқон-1912" ҳамда "Хоразм" ўртасидаги Про лиганинг 8-туридан ўрин олган баҳсдан (0:0) сўнг меҳмон жамоа устози Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Руслан Аҳмедов: "Ўйин оғир ўтди, баҳс охирида омадимиз келди. "Локомотив"га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юборгандик, бугун ҳам шундай бўлади деб ўйлагандим, лекин йўқ. "Қўқон-1912" ғалабага лойиқроқ эди, биз иккинчи жамоа бўлиб ўйнадик. Қўқонликларга кейинги баҳсларда омад тилайман.

- Футболчиларга ётиб олиш ҳақида кўрсатма бердингизми ёки бу ўйинчиларнинг ўзидан чиққан ғоями?

- Доим шундай саволлар бўлади. Ютаётганингизда ўзингизга шу саволни бериб кўринг. Бу ҳаракатлар ўйин темпини бузиш учун қилинади. Баъзида учрашув охирида футболчиларнинг оёғининг томири тортишиб қолади. Ҳамма ерда натижа учун вақт чўзилади, ҳатто Жаҳон чемпионатида ҳам. Биз вақтни чўзинглар демаймиз. Баҳс охирида футболчилар автоматик бу режимга ўтиб кетади. Менимча, бу футболдаги нормал ҳолат.

- "Хоразм"да ўтган йилгига нисбатан пасайиш бор.

- Шундай, чунки ўтган йилги жамоанинг 80% йўқ. Янги футболчиларга вақт керак. Рокки Марчиано Дубай клубига ўтди, тўрт нафар футболчимиз "Сурхон"да. Хуллас, 80% таркиб ўзгарган.

- Дарвозабоннинг охирги ҳаракатини қандай баҳолайсиз?

- Нотўғри қилди. Футболчимиз ҳиссиётга берилиб кетди. Ҳакам қизил карточка берганини кийиниш хонасига кирганимда билдим.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика