“Хоразм” тайёрланмоқда
17 янв 2014 21:40
Новости
“Хоразм” тайёрланмоқда
Биринчи лиганинг етакчиларидан бири ҳисобланган Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси янги мавсумга тайёрланмоқда.
Воҳаликлар 10 январдан Хоразм спорт мажмуаси ўйингоҳида мураббий Ойбек Қурёзов бошчилигида шуғулланишяпти. Ҳозирча кунига бир маротаба ўтказилаётган машғулотларда ўтган йили жамоа сафида тўп сурган деярли барча маҳаллий футболчилар иштирок этишаётир. Шунингдек, йиғинда кўплаб ёш “чарм тўп” усталарини ҳам кўриш мумкин.
17 январь куни “Хоразм”ликлар ўзларининг дастлабки назорат учрашувини ўтказишди. Улар жорий йили Наманган заминида бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод” спорт мусобақасига тайёргарлик кўраётган вилоят терма жамоаси билан ўзаро куч синашишди. Ўйин 3:0 ҳисобида биринчи лига вакилининг ғалабаси билан ниҳоясига етди.
И. Худойберганов.

championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии