RU

Последние новости

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  6 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  45 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   40 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

"Хоразм"бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "Суперлигага чиқиш бир йилда амалга ошадиган нарса эмас" Новости

"Хоразм"бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "Суперлигага чиқиш бир йилда амалга ошадиган нарса эмас"

Про лиганинг дастлабки туридан ўрин олган "Хоразм" - "Арал Самали" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов фикрларини билдирди.

"Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Қайсидир маънода футболчиларда ҳаяжон сезилд. Уч йиллик стратегия тузганмиз. Бу дегани жамоани ёшартириш. Худо хоҳласа мана шу вақт ичида жамоани Суперлигага олиб чиқадиган даражага келтиришга ҳаракат қиламиз. Бу бир йилда амалга ошадиган нарса эмас. Бу йилдан секин аста маҳаллий тарбияланувчиларга эътибор қаратилади. 

"Арал Самали" жамоаси бизга қараганда тажрибалироқ. Иккинчи бўлимда тактик томондан ўзгариш қилдик. Хавфли вазиятлар кўп бўлди. Ташкилотчилик ҳақида гапирсам, йиғинни кечроқ бошладик. Мураббий масаласи ҳал бўлмаётганди. Клуб раҳбарияти бизга жиддий таклиф билан чиқди. Жамоа 60 фоиз тайёр. 

Молиявий ҳолатимиз ўртамиёна. Муҳитни ушлаб туриш учун ҳам тажрибали футболчилар керак. Лекин барқарор тарзда ёшларга ишонч билдирамиз. Таркибдан 70 фоиз кўнглим тўлди. Ўйин амалиёти ҳали яна керак",- деди Руслан Аҳмедов.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика