RU

Последние новости

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  3 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

“Хоразм” мураббийи Александр Ежов: “Таркибдаги йўқотишлар ва ишонч етишмаётгани мағлубиятга сабаб бўлди” Новости

“Хоразм” мураббийи Александр Ежов: “Таркибдаги йўқотишлар ва ишонч етишмаётгани мағлубиятга сабаб бўлди”

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган “Хоразм” - “Дўстлик” (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Александр Ежов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Бизда ўзимизга бўлган ишонч етишмаяпти. Бундан ташқари йўқотишларимиз бор. Жароҳатлар ва дисквалификациялар ўйинимизга таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Ғалаба қозониш учун тайёрландик, ҳаракат қилдик. Лекин, айтиб ўтганимдек натижага таъсир кўрсатадиган жиҳатлар ҳам бор. 

- Жамоа ўз майдонида гол ура олмаганига сабаб нима?

- Бу ишонч билан боғлиқ. Вазиятлар кўп яратаяпмиз. Эътибор берган бўлсангиз, сўнги якунловчи зарбаларда оқсаяпмиз. Футболда руҳият ва ишончнинг ўрни муҳим. Шунингдек, таркибдаги йўқотишлар сабаб тўлиқ куч билан ўйнай олмаяпмиз.

- Жамоа бош мураббийи Хаким Фузайлов иккинчи бўлимда захира ўриндиғида кўринмаганини қандай изохлайсиз?

- Бош мураббий билан ҳаммаси жойида. Бу борада муаммо йўқ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика