RU

Последние новости

21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  16 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  5 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  5 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  1 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  2 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  1 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  4

“Хоразм” ғалабага муносиб эди Новости

“Хоразм” ғалабага муносиб эди

Мазкур ўйинда дарвоза томон дастлабки хавфли зарбани урганчликлар бажаришди.
3-дақиқадаТемур Исмоиловнинг узатиб берган тўпини Темур Бекчанов орқа ўгирган ҳолда тезкорлик билан тошкентликлар дарвозасига йўналтирди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Олти дақиқа ўтиб, Илёс Хайров бир неча ҳимоячини алдаб жарима майдончаси ичига кириб борди ва яқин масофадан тўпни Равшанбек Ягудин қўриқлаётган дарвозага тепди. Бу ерда темирйўлчилар дарвозабони маҳорат кўрсатиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ушбу вазиятдан кейин ҳам майдон эгалари имкон қадар ҳужумда ҳаракат қилишди. Лекин уларнинг уринишлари самара бермади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, “Локомотив-БФК” футболчилари биринчи бўлим мобайнида мезбонлар дарвозаси томон бирон марта ҳам хавфли зарбани амалга ошира билишмади.
  
Учрашувнинг иккинчи қисми дастлабкисидан тубдан фарқ қилди. Икки жамоа ҳам ҳужумкорлик руҳида тўп суришди. Айтиш жоизки, жамоалар қирқ беш дақиқа мобайнида кўплаб ҳаёжонли вазиятларни мухлисларга туҳфа этишди. Бу борада майдон эгалари рақибларига нисбатан устунликларини намойиш қилишди. “Хоразм”ликлардан Илёс Хайров, Темур Бекчанов, Мирза Қурёзов, Низомжон Норов, Жавлон Эгамовлар жуда қулай имкониятлардан фойдалана билишмади. Айниқса, захирадан майдонга тушган Жавлон Эгамовнинг баҳс тугашига саноқли дақиқалар қолганида яқин масофадан туриб деярли очиқ қолган дарвозага тўпни йўллай олмагани маҳаллий ишқибозлар учун ачинарли бўлди. Ўз навбатида меҳмонлар таркибида тўп сурган Фаррух Ибрагимовнинг фаол ҳаракат қилганини айтиб ўтиш жоиздир. Ваҳоланки, унинг бир ўзи қатор вазиятларда  ҳисобни очиши мумкин  эди.
  
Назарий жиҳатдан қараганда мезбонлар бу ўйинда ғалабага тўла ҳақли эди. Бироқ, бу амалий томондан амалга ошмади, 0:0.

"Ғарб" минтақаси
4- тур. 19 апрель (якшанба)
«Хоразм» (Урганч) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 0:0. 1426 томошабин.
Ҳакамлар:
И. Ибрагимов (Нукус) – 7,8, Ш. Раҳматов (Бухоро) – 7,7, Ф. Хайруллаев (Бухоро)– 8,1, Х. Отамуротов (Хива) - 8
 Назоратчи: И. Мустафин (Ташкент).
 Огоҳлантириш: Т. Бекчанов (57), Т. Исмоилов (83), Ж. Отажонов (90+4) – Р. Раҳмонбердиев (90+2).
 “Хоразм” :  Ғайрат Ўдаев, Шаҳзод Маннонов, Аброр Ҳусинов, Жасур Отажонов, Темур Исмоилов, Темур Бекчанов, Марат Қудратов, Мирза Қурёзов, Низомжон Норов Илёс Хайров, Маркс Қуронбоев.
Захира: Равшан Жуманиёзов, Охун Раззоқов, Азамат Йўлдошев, Сирож Рўзметов, Сарвар Жуманиёзов, Жавлон Эгамов, Хушнуд Қурёзов.
“Локомотив-БФК”: Равшанбек Ягудин, Расулжон Раҳмонбердиев, Фаррух Нурлибоев, Абдулазиз Абдулҳамидов, Фотиҳ Восиқов, Рустам Ёралиев, Хуршид Нажимов, Фаррух Ибрагимов, Жамолиддин Қўчқоров, Афросиёб Исоқов, Дилмурод Мелиқўзиев.
Захира: Азамат Соибов, Суннатулла Саидов, Исроил Эргашев, Шоҳруҳ Ражабов, Темурбек Турсунов, Жасур Бобоев, Никита Ефременко.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика