Хонда “Милан” учун йилига 10 миллион евро фойда келтиради
30 дек 2013 09:21
Новости
Хонда “Милан” учун йилига 10 миллион евро фойда келтиради
ЦСКА клуби собиқ ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонданинг “Милан”га ўтиши, “россонери”ларга йилига қўшимча равишда 10 миллион евро фойда келтириб туради, деб хабар беради Tuttosport.
Манбаънинг хабарига кўра, бундай маблағни италияликлар мерчендайзинг орқали ишлаб топишади. Улар 27 ёшли Япония терма жамоаси ўйинчисининг футболкаларини сотиш ва турли хилдаги ҳомийлик шартномаларини имзолаш орқари фойда кўришади.
Таъкидланишича, Хонда ўз ватанида McDonald’s, Coca Cola Japan ва NTT Docomo to Mizuno каби компаниялар ҳамкорлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Хонда “Милан” 2017 йилнинг 30 июнигача шартнома имзолаган ва йилига 2.75 миллион евро маош олади.
Комментарии