Холанднинг отаси ўғлининг “Реал Мадрид”га ўтиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб берди
16 янв 2024 10:37
Новости
Холанднинг отаси ўғлининг “Реал Мадрид”га ўтиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб берди
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг отаси Альф-Инге Холанд ўғли қачонлардир Мадридга кўчиб ўтиши мумкинлигини тан олди.
“Эрлинг “Реал Мадрид”да ўйнаши мумкинми? Албатта, ҳа! У дунёнинг исталган жамоасида ўйнаши мумкин”,-деб жавоб берган Альф-Инге Холанд.
Эслатиб ўтамиз, Холанд ўтган мавсум “Манчестер Сити” билан барча турнирларда ғалаба қозонишга эришди. У жорий мавсум барча мусобақаларда 22 та учрашувда майдонга тушди ва 19 та гол уришга эришди.
Аввалроқ, ҳужумчи “Барселона” билан келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии