Холанднинг оиласи Испаниядан уй харид қилди, футболчи эса "Боруссия" раҳбариятига ёзда кетишини маълум қилди
30 мар 2021 16:33
Новости
Холанднинг оиласи Испаниядан уй харид қилди, футболчи эса "Боруссия" раҳбариятига ёзда кетишини маълум қилди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Эрлинг Холанд ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этмоқчи.
Норвегиялик ўз қарорини немис клуби раҳбариятига маълум қилди. 20 ёшли футболчининг оиласи Испанияда уй харид қилди. Бу маълумотни шаҳар мэри Марбелья Анхелес Муньос ҳам тасдиқлади.
Футболчи учун бош даъвогар "Реал"дир, клуб "Боруссия" билан трансфер борасида музокараларни бошлашга тайёр. Немис жамоаси ўйинчини сотишни хоҳламаяпти, аммо келаси ёзда 75 миллион евро эвазига битим бузилиши борасидаги банд кучга киради. Шу сабаб немислар форвардни ушбу йилда қўйиб юборишга рози бўлишлари мумкин.
Холанд "Боруссия"да 2020 йилнинг январидан бери ўйнайди. Футболчи жорий мавсум клуб сафида 31та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол ва 8та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии