Холанд АПЛда 3 та рекордни янгилади
03 окт 2022 09:45
Новости
Холанд АПЛда 3 та рекордни янгилади
Англия чемпионати 9-турда “Манчестер Сити” дербида “Манчестер Юнайтед”ни 6:3 ҳисобида таслим этди.
“Шаҳарликлар” форварди Эрлинг Холанд чемпионат доирасида уйда ўтказилган қаторасига учинчи баҳсда хет-трикка эришиб, АПЛда бундай натижа қайд этган илк футболчига айланди. Аввалроқ, у “Ноттингем Форест” (6:0) ҳамда “Кристал Пэлас” (4:2) билан “Этиҳад”да ўтган учрашувларда учтадан гол урганди.
Шунингдек, 22 ёшли форвард мусобақада учта хет-трикни энг тез қайд этган ўйинчи сифатида ҳам рекорд қўйди. У бунинг учун 8 та ўйин сарфлади ҳамда Майкл Оуэннинг (48 та баҳс) натижасини анча яхшилашга эришди.
Бундан ташқари, норвегиялик Англия юқори дивизиони дастлабки 8 туридан кейин 14 та гол урган биринчи футболчи сифатида тарихдан жой олди.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии