RU

Последние новости

01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  0 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  4 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Хожимат Эркинов: "Локомотив"га 3та гол ураман, деб ўйламаган эдим. Лекин..." Новости

Хожимат Эркинов: "Локомотив"га 3та гол ураман, деб ўйламаган эдим. Лекин..."

"Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра чемпионликни муддатидан аввал қўлга киритиб бўлгач таркибда сезиларли ротатцияларни амалга оширмоқда. Кам ўйин амалиётига эга футболчиларга имконият беряпти.

Суперлиганинг 25-турида "Локомотив" меҳмони бўлган "Пахтакор" йирик 3:0 ҳисобида ғалабани ўзиники қилди. Ўйиндаги барча учта гол илк дақиқалардан бошлаб ҳаракат қилган Хожимат Эркинов ҳисобига ёзилди. Олдинда жамоани "Бунёдкор" билан Ўзбекистон кубоги ярим финалида кечадиган яна бир Тошкент дербиси кутиб турибди. Ушбу баҳс олдидан Хожимат Эркиновнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- Тошкент дербисида жамоани нима бунчалик олдинга силжишга ва ғалаба сари руҳлантирди? Чунки жамоа аллақачон чемпионликни расмийлаштириб бўлган, қолган баҳсларни эса босимсиз, бемалол ўтказиши табиий ҳол эди...

- Биласиз, "Пахтакор"нинг "Локомотив", "Бунёдкор"га қарши ўтказган ўйинлари олдиндан қийин бўлиб келган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам дерби муҳимлилигини йўқотмаган. Бунда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалари тўқнаш келади. Шу нарса бизга мотивация берди, деб ўйлайман. 

- "Локомотив" дарвозасига 3та гол уришни ўйлаганмидингиз? 

- Буни ўйламгандим. Лекин, иккинчи голни урганимдан сўнг дублни хет-трикка айлантириш истаги туғилди. Худога шукур насиб қилганидан хурсандман. 

- Олдинда жамоани "Бунёдкор"га қарши иккита ўйин кутиб турибди? Сизнингча қайси бири қийин ўтади, кубок ёки Суперлига?

- Ўзбекистон кубоги қийин ўтади. Чунки финал йўлланмаси битта ўйинда ҳал бўлади. Муҳимлилик даражасини олиб қараганда ҳам кубок баҳси устунроқ. Мақсадимиз мазкур мусобақада ҳам ғолиб чиқиб учинчи совринни қўлга киритиш.  

- Бу йилги мавсумдаги ҳаракатларингиздан кўнглингиз тўляптими? Жароҳатлар қанчалик ўз имкониятларингизни юз фоиз кўрсатишга тўсқинлик қилди?

- Қисман тўляпти. Орада жароҳатларни ҳисобга олмаганда мавсум яхши ўтяпти. Бу билан тўхтаб қолиш фақат зарар келтиради. Меҳнат қилиш, олдинга интилишда давом этаман. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика