Хитойлик мухлислар - Тевесга: "Аргентинада қол, буюмларингни жўнатиб юборамиз"
18 авг 2017 21:47
Новости
Хитойлик мухлислар - Тевесга: "Аргентинада қол, буюмларингни жўнатиб юборамиз"
Хитойлик мухлислар "Шанхай Шеньхуа" ҳужумчиси Карлос Тевесни Хитойга қайтмасликка ва жароҳатини даволаётган мамлакат Аргентинада қолишга чақиришди.
"Қайтмай қўяқол, буюмларингни жўнатиб юборамиз" - деб ёзди мухлислардан бири. "Виждонсиз Тевес Аргентинага учиб кетди. Қайтмасин" - деб қўшимча қилди бошқаси. "Хитой тарихидаги энг қиммат трансфер энг ёмон футболчига айланди" - дея фикр билдирди яна бир ишқибоз.
Жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланадиган 33 ёшли Тевес август охирида клуб сафига қайтади. Тевеснинг ўзи фаолиятини қайси жамоада давом эттиришини билмайди.
Комментарии