Хитой кубоги. "Бейжинг Гоан" "Гуанчжоу"га мағлуб бўлди
13 июл 2016 21:44
Новости
Хитой кубоги. "Бейжинг Гоан" "Гуанчжоу"га мағлуб бўлди
Бугун Хитой Ассоциацияси кубоги чорак финали дастлабки учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳамюртларимиз Егор Кримец ва Игорь Сергеев тўп тепаётган "Бейжинг Гоан" клуби сафарда "Гуанчжоу Эвергранд" меҳмони бўлди.
Ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. "Бейжинг" сафида Сергеев асосий таркибда майдонга тушди ва иккинчи таймда ўз ўрнини Бурак Йилмазга бўшатиб берди. Егор Кримец эса тўлиқ ўйнади.
26 июль куни жавоб ўйини "Бейжинг" майдонида бўлиб ўтади.
Хитой Ассоциацияси кубоги
Чорак финал. Дастлабки учрашув
"Гуанчжоу Эвергранд" - "Бейжинг Гоан" 2:1
Голлар: Гао Лин 10, 39 - Меи Фанг 27 автогол
Комментарии