RU

Последние новости

16:05Суперлига. 15-16-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  1 15:41"Лейпциг" Хави Симонс қайтганини эълон қилди  1 15:30Гвардиола "Челси" бош мураббийини мақтади  1 15:03"Пахтакор"да ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаган" — Абдулла Абдуллаев  5 14:39"Бавария" ҳужумчисини ижарага бермоқчи  1 14:10Алонсо нуфузли нашр талқинида йилнинг энг яхши мураббийи бўлди  2 13:43Иброҳим Ибрагимов: "Мақсадим – "Пахтакор" билан яхши натижалар кўрсатиш"  2 13:30Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди  0 13:11"Милан" собиқ футболчиси Саудия Арабистони клубига ўтди  1 12:47Тимур Кападзе: "Олимпиада вақтида биз футбол эмас, бошқа ташвишлар ҳақида кўпроқ ўйлашга мажбур бўлдик"  34 12:17Бензема "ишдан бўшатган" мураббий Аргентинага йўл олди  2 11:55"Атлетико" Хави билан келишиб олди  2 11:29"Киммих кўп йиллар давомида "Бавария" учун муҳим ўйинчи бўлиб келган"  1 11:01Кьеза "Ювентус"дан кетаётгани тасдиқланди  1 10:22Аббосбек Файзуллаев Олимпиададаги шароитлардан кўнгли тўлмаганини айтди  26

Хитой энди футболда ҳукмронлик қилмоқчи! Новости

Хитой энди футболда ҳукмронлик қилмоқчи!

Хитой ҳозирги трансфер ойнасида энг кўп маблағ ишлатган мамлакат ҳисобланади.

Хитой қишки трансфер ойнасида 203 млн. евро сарфлади, шуниси қизиқки, ушбу мамлакатнинг иккинчи даражали чемпионати ҳам Бундеслига, Примеродан кўп маблағ сарфлаган. Айни дамда Хитой Суперлигаси янги футболчиларга пул сарфлаш бўйича жаҳонда биринчи ўринда, хитойликлар биринчи лигаси эса - тўртинчи ўринда.


Ёзда Хитой трансфер бозорида 9 ўринда эди. Бу мамлакатнинг чўққига чиқиб олиши икки миллардер туфайли эмас, ушбу мамлакатда етакчилар, ўртамиёна ва янги жамоалар ҳам чўнтак ковлай олади.


Улар пулни қаердан олишяпти?

Хитой клублари асосан йирик хусусий корхоналарга тегишли (қурилиш компаниялари ва дўконлар тармоғи). У ерда камбағал жамоанинг ўзи йўқ.

1. «Тяньцзинь Суньцзян»ни соғлиқни асраш ва косметика бўйича тадқиқот институти, онкологик клиника, дори ишлаб чиқариш соҳаларида ишлайдиган Quanjian Natural Medicine тиббий корпорацияси бошқаради. 2015 йилда компания 10 млрд. юань (1,5 млрд. доллар) даромад топди.

Раҳбарларнинг режаси - бир йилдан сўнг олий лигага чиқиш, бунинг учун трансфер нархи қиммат бўлган дарвозабон Лю Чжанг ва ярим ҳимоячи Ке Сун харид қилинди. Бу футболчиларнинг ҳар бири 9 млн. евродан кўпроққа тушди, ва бу Хитой футболи тарихидаги иккинчи ва учинчи натижа ҳисобланади. Чет элликлар орасида "Сантос" плеймейкери 11 млн. еврога, Жадсон 5 млн. ва Луис Фабиано текинга олинди. Жамоага ушбу харидлар етарлидек эди, аммо «Тяньцзинь Суньцзян»дек камтарин клубга "Реал"да ишлаган Вандерлей Лушембургони мураббий этиб тайинлади.

2. «Шанхай Шеньхуа» (Гуарин ўтган клуб) узоқ йиллардан бери нафақат Хитойда, балки Лондон, Лос-Анжелес ва Нью-Йоркда ишлаётган Greenland Group қурилиш компаниясига тегишли. Greenland Group савдо бўйича энг йирик компаниялар рейтингига киради, сўнгги маротаба улар 258 ўринда қайд этилишган. «Шанхай Шеньхуа» йиллик айланма савдоси 42,5 млрд. еврони ташкил этди.

3. «Цзянсу Сайнти»ни (Рамирес ва мураббий Дан Петрескунинг янги клуби) 2015 йилнинг декабрь ойида электроника соҳасидаги йирик ритейлер Suning Commerce сотиб олди. Келишув 523 млн. юанга (80 млн. доллар) амалга ошди. Компания шунчалик жиддийки, ёзда унинг 20% акциясини интернет-гигант Alibaba 4,5 млрд долларга сотиб олди. Хитой бўйлаб Suning Commerce компаниясининг 1600дан ортиқ дўкони бор.


4. Хитойнинг энг кучли клуби, Осиё Чемпионлар лигасининг сўнгги ғолиби ҳисобланган «Гуанчжоу Эвергранд»нинг икки "бақувват" эгаси бор. Бу "Evergrande Real Estate" қурилиш компанияси (компания президентининг бойлиги - 6 млрд. доллар) ва Alibaba (асосчи Жек Манинг бойлиги - 22 млрд доллардан ортиқроқ).

5. «Хэбэй Чайна Форчун» (Жервиньо ўйнайдиган жамоа) - клуби йирик девелопер "China Fortune Land Development"нинг қўлида. Ушбу компания эгасининг бойлиги 3 млрд. долларни ташкил этади.



Бу миллардерларга керакми?

Биринчидан, футбол Хитой Халқ Республикасининг раиси Си Цзиньпиннинг севимли спорт тури. Айнан унинг ташаббуси билан катта ислоҳот ўтказилди - мактаб ҳудудларида майдон қуриш буюрилди ва турли ёшдаги болалар учун футбол китоблари яратилди.

Иккинчидан, 2014 йилнинг 2 октябрида ўтказилган Хитой давлат кенгаши йиғилиши кўп нарсани ўзгартирди - ўшанда мамлакатда спорт ривожини тезлаштириш режаси қабул қилинди. Давлатнинг барча федерацияларда бўлган ролини камайтириш ва хусусий сармояларни жалб қилишдан ташқари ҳужжатга яна бир нарса қўшилди. Спорт ва маданият ривожи билан фаол шуғулланаётган компанияларнинг даромад солиғи саккиз маротаба камайтирилди - энди улар 25% эмас фойданинг 3%ни давлат ҳисобига ўтказади.

Бизнесменлар буни тезда тушуниб, 2015 йилда бирданига кўплаб клубларни сотиб олди. Масалан, Alibaba "Гуанчжоу Эвергранд"нинг ярим ҳуқуқини сотиб олиш учун 192 млн. доллар сарфлади.


Хитой футболи - бизнесми? У ерда молиявий фэйр-плей борми?


Йўқ. Ҳозирча Хитой чемпионати яқин шарқ лигаларига ёки инқироздан олдинги Россияга ўхшайди: Раҳбарларнинг пули кўп, маошлар катта, "ёғли" келишувлар етарлича. Сарфларни ҳеч ким чекламайди, Осиё футбол конфедерацияси ҳозирча фэйр-плей ҳақида ўйлагани ҳам йўқ.

Хитойнинг энг муваффақиятли клуби ҳам ҳозир зарарга ишлаяпти. "Гуанчжоу Эвергранд" 2013 йилнинг бошидан 2015 йилнинг июнигача 215 млн. доллар миқдорида зарар келтирди.

Балки вазият янги телешартномадан сўнг ўзгариши мумкиндир: Хитой Суперлигасининг 5 йиллик медиаҳуқуқлари 1,26 млрд долларга сотилди. Бизнинг ПФЛ бу ҳақда орзу қилмаса ҳам бўлади.


Хитой ҳамма нарсани сотиб олаверадими? Бу қачонгача давом этади?

Хитойда легионерларга лимит бор: Ҳар бир жамоа бир мавсумда 5 нафар чет элликни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Схема эса "4+1", яъни 4 футболчи ҳар қандай мамлакатдан, қўшимча квота эса осиёлик футболчи учун.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика