Хитой 1-Лигаси. Самвел Бабаян шогирдлари мавсумни ғалаба билан бошлади
12 сен 2020 19:25
Новости
Хитой 1-Лигаси. Самвел Бабаян шогирдлари мавсумни ғалаба билан бошлади
Мусобақанинг илк тури доирасида “Чанчун Ятай” ўз майдонида “Хэйлуцзян Лава”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Баҳсдаги голлар 2-таймда киритилди. Мезбонлар Гао Ди ва Тань Лун голлари ҳисобига олдинга ўтиб олишган бўлса, 90+3 дақиқада Юйчэнь Пан жавоб голи муаллифига айланди.
Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа кейинги турни 17 сентябр куни сафарда “Хуакайер ФК”га қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00 га белгиланган.
“Чанчун Ятай” – “Хэйлуцзян Лава” 2:1 (0:0, 2:1)
“Девелопмент Ареа” ўйингоҳи
Голлар: Гао Ди 56, Тань Лун 82, Юйчэнь Пан 90+3
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии