Хитой футболи ҳақида нималарни биламиз?
13 янв 2015 17:00
Новости
Хитой футболи ҳақида нималарни биламиз?
Миллий терма жамоамиз Осиё Кубогининг 2-турида Хитой термаси билан тўқнаш келади. Одатимизга кўра, ушбу юрт футболи тўғрисида турли маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.
Мақолада асосан миллий чемпионат ва мамлакат футболининг ўзига хос хусусиятлари билан таништириб ўтамиз.
Жаҳонда энг кўп аҳолига эга мамлакат сифатида тан олинадиган Хитойда профессионал футбол лигасини яратиш устидаги ҳаракатлар ўтган асрнинг охирларида бошланган. Ўшанда мамлакат футболи раҳбарлари "А" лига иштирокчиларига қўйилган талабларни кучайтириш ва барча клубларни профессионаллаштириш орқали савияси ўта юқори бўлган лига ташкил этиш ҳақида ўйлашни бошлаб юборишганди. Қилинган саъй-ҳаракатлар натижасида 2004 йилга келиб суперлига фаолияти йўлга қўйилди. Худди Европа мамлакатлари сингари пролига ташкил этган бўлса-да, уни ўтказиш формати бўйича Хитой аввалги тизимидан воз кечмади. Чемпионат февраль-март ойларида старт олиб, ноябрь-декабрда ниҳоясига етади. Ҳар бир жамоа рақиблари билан ўз майдонида ва сафарда куч синашиб кўради. 2008 йилдан бошлаб юқори лигани икки жамоа тарк этади ва уларнинг ўрнини қуйи лигада дастлабки икки поғонани банд қилган клублар эгаллашади.
Суперлигада совриндорга айланган уч жамоа ҳамда Хитой ФА Кубоги соҳиби Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади. Агар Кубок соҳиби ёки ҳар икки финалчи совриндорлар сафига кирса, у ҳолда тўртинчи ўринни эгаллаган клуб ОЧЛда қатнашади. Суперлигада иштирок этаётган жамоаларнинг ўринбосарлар ва ёшлар лигалари мусобақалари ҳам ташкил этилади. Ўринбосарлар лигаси "Олимпик" ёки "Кока-Кола" турнири деб юритилади. Унда, шунингдек, Хитой лигаси (биринчи лига) клублари ўринбосарлари ҳам қатнашишади. Ёшлар лигаси "Адидас" лигаси деб аталади. Ушбу мусобақада профессионал мақомга эга бўлган барча жамоаларнинг ёш таркиблари иштирок этишлари мумкин. Илк бор ташкил топган пайтда у "Найк" турнири дея юритилган.
Жанубий Корея, Австралия ва Япония терма жамоасига номзод футболчиларнинг аксарияти суперлигага келаётгани ҳақиқатдан ҳам Хитойда миллий чемпионатни кучайтириш учун кенг ҳажмдаги ишлар амалга оширилаётганини исботлайди. Лекин терма жамоалар борасида бундай дейиш мушкул. Чунки йилдан-йилга ушбу терманинг натижалари салбий кўриниш оляпти, лекин суперлига беллашувларига ташриф буюраётган мухлислар сони ҳар мавсумда сезиларли даражада ўсиб боряпти. Худди Англияда бўлгани сингари миллий терма жамоа натижалари мухлислар учун суперлигага бўлган қизиқишни пасайтирмайдиган ҳолатга олиб келинди. Биринчи навбатда Хитойда барча қулайликларга эга стадионлар барпо этилди ва ишқибозларнинг кўнгилли дам олишлари учун имкон қадар юқори даражадаги қулайликлар ташкил қилинди. Иккинчи ўринда эса жамоалар ўз таркибига маошлари юқори бўлса ҳам яхши савияла тўп тепадиган ижрочиларни жалб қилишни бошлашди. Албатта, легионерларнинг савиялисини мамлакатга таклиф қилишни кўпайтиришди. Чунки миллий футбол савиясини маҳаллий футболчилар юқори даражага олиб чиқолмас эканлар, хорижлик ўйинчиларга мурожаат қилинади. Ўйин ташкилотчилиги, мухлислар билан учрашувлар, стадиондаги муҳит ва бошқалар борасида Хитой суперлигаси Ўзбекистон олий лигасидан анча юқорида туради.
Барча жамоаларда маркетинг хизмати яхши йўлга қўйилган ёки ҳеч бўлмаганда бир асосий ҳомий билан шартнома тузишга эришилган. Бир неча йиллар муқаддам Хитойда йирик компаниялар футболга эътибор қаратишни бошлашганди ва шундан бери ўша ҳолат давом этиб келяпти. Хитой ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда биринчи ўринда турган мамлакатдир. Шу сабабли турли катта ва кичик компаниялар ўз номини жаҳонга танитишда айнан футболдан фойдаланишга уринишяпти. Нафақат клубларнинг асосий ҳомийсига айланиш, балки ҳомийлик шартномаларининг белгиланган турли даражаларини сотиб олиш учун ҳам компаниялар жамоаларга яхшигина миқдорда пул ўтказиб беришади. Айтайлик, стадиондаги рекламаларнинг ўзига номини қўйиш учун ҳам рақобат боради. Суперлиганинг ўзи эса ҳар мавсумда йирик компаниялар билан мавсумий шартномалар имзолаяпти. Маълумотларга кўра, Хитой клублари 61 фоиз пулни ҳомийлик шартномаларидан ишлаб топишади, 18 фоиз турли тўловлардан, қолган маблағни мухлислар ташрифидан,трансферлардан ва бошқа нарсалардан олишади.
Хитой суперлигаси клубларининг йиллик умумий бюджети 500 млн АҚШ долларидан иборат экан. Бу бизнинг лигага нисбатан бир неча баробар кўп сумма деб айтса бўлади. Бунга эса жамоаларнинг ўзлари ҳомий топишга интилиши ва манфаатли шартномаларни кўпроқ имзолаши сабабдир. Ҳозирда биз Хитой суперлигасига стадионлар, мухлислар ташрифи, жамоаларнинг пул ишлаб топиши, маркетинг, юлдуз футболчиларнинг ташрифи борасида имкониятни бой беряпмиз. Жамоалар маркетинг сиёсатини тўғри олиб бориши натижасида ҳомийлик шартномалари имзолаган ва улардан тушган маблағ эвазига энди жаҳон даражасидаги юлдузларни жамоаси сафига таклиф этмоқда. Келинг, шу ўринда суперлига иштирокчиларининг баъзилари бир йил мобайнида қанча бюджетга эга бўлишига ойдинлик киритсак. Чемпион «Гуанчжоу» 110,6 млн, «Шанхай Шэньхуа» 62,3 млн, «Далян Шайде» 15,8 млн, «Пекин Гуан» 31,6 млн, «Тианжин Теда» ҳам 31,6 млн, «Лиаонинг» эса 23,7 млн, «Хангжу Гринтаун» 12,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни бир йил давомида ишлатишган. Бу ерда энг юқори, ўртача ва кам бюджетга эга клублар келтирилган. Кўриб турганингиздек, энг кам бюджетга эга жамоа бизнинг олий лигада энг катта бюджетга эга клублар билан бемалол баҳслаша олади. Футболчиларнинг ўртача ойлик маоши эса чин юртида 66 минг долларни ташкил қилиб турибди.
Мамлакатда барча шароитларга эга футбол академиялари ташкил этиляпти. Яккалик спорт турларида яхши натижаларга эришаётган Хитой биринчи рақамли спорт тури саналган футболда ҳам ижобий натижаларга эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Бунинг қандай натижа келтириши яқин йиллар ичида кузатиб борамиз.
Беҳзод НАЗАРОВ.

Комментарии